Latest news

13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  0 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3

Иван Бошкович: "Ўйиндан олдин бизда маълум режа бор эди. Бу режани ишлади деса ҳам бўлади" News

Иван Бошкович: "Ўйиндан олдин бизда маълум режа бор эди. Бу режани ишлади деса ҳам бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун икки очко йўқотдик. Бизда ўйиндан олдин маълум режа бор эди, бу режани ишлади деса ҳам бўлади. Биз бундай ўйин бўлишини, қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимизни кутгандик. Бошида ҳаяжон бўлди, аммо йигитлар бунга чидашди. Ўз вазиятларимизга эга бўлишимизни билгандик. Иккинчи бўлимда бирга-бир вазият юзага келди. Бу албатта футбол, мен ўша вазиятни изоҳсиз қолдирмоқчиман. Бу каби ишлар билан шуғулланидиганлар бор. Ўз футболчиларимни бундай яхши ўйин билан табрикламоқчиман. Биламан чиройли ўйин кўрсатмадик. Аммо интизом борасида йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди. Балки бугун уч очко ололмагандирмиз, аммо кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонамиз. Тайёргарлик учун 15 кун бор. Вақт етарли, энди жамоа билан ўз устимизда ишлаймиз. 

- Бугун бешта ҳимоячи билан майдонга тушдингиз. Бу тактика айнан Бошковичнинг услубими ёки бу рақибдан келиб чиқиб танланган қарормиди?

- Баъзида ўзгаришлар қилиш керак бўлади. Биласизми, ҳозирда "Бунёдкор"да жуда қийин вазият. Биз ҳеч қачон бундай ўринда бўлмаганмиз. Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини анализ қилдик ва бугунги ўйинга шу каби тактика танланди. Келажакдаги тактикамиз вазиятдан келиб чиқиб танланади. Рақиб, жароҳатлар ва жамоанинг ҳолатига қараб. "Бунёдкор" майдоннинг рақиб томондаги қисмидда ҳаракат қилиши кераклигини, вазиятлар яратиши, тўпга эгалик қилиши кераклигини биламиз.

- "Бунёдкор" ушбу мавсумда 11 кишидан кўра 10 киши бўлиб яхшироқ ўйнамоқда...

- Бу менимча мотивация натижаси. Биз қаерда турганимизни жуда яхши биламиз. Йигитлар билан ўйин давомида интизомни сақлашга келишдик ва буни уддасидан чиққанимиздан мамнунман. Шу сабаб ҳам уларга эътироз йўқ. Улар берилган топшириқни яхши даражада бажаришди. Бир киши кам бўлиб қандай ўйнаш кераклигини кўрсатишди. Ўйлашимча, рақиба бирорта ҳам яққол вазият ярата олмади. 

- Биринчи ўйин мураббийга мотивация берадими ёки устунликми?

- Ўйлашимча, ҳа. Лекин менинг ишимга узоқроқ муддатдан сўнг баҳони беришингиз мумкин

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика