Latest news

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  17 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди" News

Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"

Суперлиганинг 18-турини бошлаб берган "Сўғдиёна" - "Машъал" учрашувининг якунидан кейин мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Баҳс шундай ўтишини кутгандик. Биз рақиб зич ҳимоя билан ўйнашини билардик ва уни енгиб ўтиш бўйича тайёрлангандик. Вазиятларимизни яратдик ва голлар урдик. Аммо, барибир вазиятлардан фойдаланишда оқсамоқдамиз. Охирида асабий ўйин бўлмаслиги учун кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи голга қадар тезкор қарши ҳужумлар орқали тўп киритишга ҳаракат қилди ва ҳатто хавфли вазиятлар ҳам юзага келтирди. Аммо, айтишим мумкинки, биз тўлиқ 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Бундай ўйинларни эртароқ ва хотиржамроқ тугатиш керак. Йигитларимни табриклайман. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Реализация яхшироқ ҳолатда бўлиши керак. Голга тортадиган вазиятлар жуда кўп. Бироқ асосийси ғалаба. Жадвалда бироз бўлса-да, кўтарилдик. Биз ҳали ҳам биз кутган жойда эмасмиз. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Бу йигитлар охиригача курашади. Жамоам яхши футбол намойиш қилмоқда. Янги футболчиларни ривожлантиряпмиз.  Янги футболчиларимдан кўп нарсани кутяпман. 

5 кундан кейин меҳмонда "Пахтакор" билан ўйнаймиз ва бу ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Доим ғалаба учун курашамиз, ҳозир яхши ҳолатдамиз ва ортга йўл йўқ. Фақат олдинга!

- Об-ҳаво бугун ўйинга ўз таъсирини ўтказдими? Баҳс эртароқ бошланди.

- Менимча, ҳа. Айрим эпизодлардан кейин футболчиларимнинг тез чарчаб қолганини кўрдим. Динамик футбол биздан бироз қочди. Шунда ҳам қўлимиздан келганча динамик футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Бироқ футболчиларим тез-тез бўлаётган ўйинлардан кейин кичик эпизодларда толиқишни ҳис қилишмоқда. Иккинчи бўлимда бироз салқин тушди ва каттароқ куч билан футбол ўйнадик. Албатта, бу ўйиннинг таъсирини ўтказди.




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика