Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик» News

Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»

«Сўғдиёна» – «Андижон» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Иван Бошкович фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда айтмоқчиманки, жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Нега? Чунки натижаларимиз сустлашиб кетганди. Одатда, бундай пайтда ўйинчиларнинг руҳияти ҳам яхши бўлмайди. Ўз навбатида бу ўйинга акс таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Лекин, ўйлайманки, футболчиларимиз ўзларида куч топа олиб, бундай руҳий ўрадан чиқиб кета олмоқдалар. Айтишим керак, биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Рақибга қанотлардан босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ уринишларимиз ҳисобда акс этмади. «Андижон»нинг қарши ҳужумлари ҳам ёмон чиқмади. Бироқ уларга яққол голга тортадиган вазиятларни ҳавола қилмадик. Иккинчи бўлимда эса тажовузкорликка зўр бердик ва гол уришга эришдик. Тўғри, рақиб ҳам анойи эмасди. Иккинчи бўлимда бирин кетин иккала жамоа вазиятлар яратди. Бу ўйинда ким гол киритса, ўша жамоа ғалаба қозониши аниқ эди. Рақибдан ҳам қанотлардан бизга нисбатан босим бўлди. Шунга қарамай, бахтимизга бугун ҳимоячиларимиз ва дарвозабон яхши ўйин кўрсатишди. Энг асосийси, кичик ҳисобда бўлса ҳам жуда муҳим уч очкони қўлга кирита олдик. «Сўғдиёна» бугун намойиш этган ўйини билан ўзидаги курашчан руҳи сўнмаганлигини кўрсатиб берди. Бундан кейин ҳам шу руҳда давом этамиз ва ўз тамойилларимиздан воз кечмаймиз. Ўйлайманки, аста-секинлик билан мусобақа жадвалидаги мавқейимизни ҳам яхшилаб борамиз.

- Суҳроб Иззатов ярим ҳимоячи. Нега уни захирадан туширганда ўнг қанот ҳимояга эмас, ярим ҳимояга олдинга қўйдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу машғулот жараёни билан боғлиқ. Ҳар бир рақибда бошқача режаси бўлади. Суҳроб тўлиқ тайёр эмас эди. Вазиятдан келиб чиқиб шундай хулосага келдик. Уни захирада ушлаганимиз тўғри бўлди. Иззатовни ярим ҳимояга туширганимни сабаби, рақибнинг қанотлари тезкор эди. Хондамир Мустафоқуловга уни алмаштирдик. У универсал, кўплаб позицияларни ёпишга ҳаракат қилдик. Майдоннинг ҳар жойда ҳаракатланди, кўплаб ўйинчиларни ҳар хил позицияда ўйнай олиши, бу жамоа учун фойдали.

Иккита асосий ҳужумчиларингиз бугун ўйнамади ва учинчи форвард ўйнади. Жоржевич ва Мавлонқуловга нима бўлган ва улар қачон сафга қайтишади?

- 6 тур ўтди, Жоржевичда жароҳат мавжуд. Яқинда машғулотларга қайтиши керак. Уни ўйнатиб, таваккал қилишни хоҳламаяпмиз. Тез орада тўлиқ куч билан қайтишига умид қиламан. Машғулотларда ҳам бир футболчини ҳаракатларини кўрмоқдамиз. Ким ўзини яхшироқ кўрсатса, ўша майдонга тушади. Шунинг учун ҳаммага имконият беряпмиз. Бизда кўплаб ёш иқтидорли ўйинчилар мавжуд, соғлом рақобат бор. Айни пайтда Ҳошимов яхши формада эди. Унга имконият бердик. Ҳамма ўйинчиларга ўйнаш имкониятини берамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика