Latest news

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  2 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  8 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" News

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика