Latest news

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  1 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик деб ўйлайман. Футболчилардан нимани талаб қилган бўлсам, ҳаммасини бажаришди. Лекин натижа ўхшамади. "Нефтчи" жуда яхши ҳимояланди. Биз рақибнинг ҳимоясини бир неча бор бузиб ўтишга муваффақ бўлдик, фақат тўп кирита олмадик. Эътироз шунда бўлиши мумкин. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Мен эса яхши ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки рақибда унақа кўп вазият бўлмади. Ишлашда давом этамиз, жамоамдан доим шунақа ўйин кутиб қоламан. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. Бу ўйин ҳам бизга дарс бўлди.

- Бир вазиятда ҳакам билан узоқ тортишдингиз. Ўшанда нима рўй берди?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш керак эмас деб ўйлайман. Лекин футболда ҳар доим кўзни юмиб ўтиришнинг иложи йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонда футбол ривожланишини истаймиз. Мухлисларга ҳам шу керак. Юқори темпдаги ўйин ҳаммага ёқади. Майдонда ётиб вақт чўзишнинг умуман кераги йўқ. Ҳакамлар эса футболчи вақтни чўзишига йўл қўймаслиги керак. Бугунги учрашувда ҳакам ўйин темпига кўп таъсир кўрсатди, бу эса жаҳлимни чиқарди. Бор гап шу. Менга нима учун сариқ карточка берилганини ҳам тушунмадим.



Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика