Latest news

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  3 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Итальянча тарбия Зинедин Зиданга ас қотмоқда News

Итальянча тарбия Зинедин Зиданга ас қотмоқда

Зинедин Зидан мураббийлар ичида биринчи марта Марчелло Липпи ишидан ҳайратланганини ҳеч қачон яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, Зизу "Ювентус"да ушбу мураббий қўл остида ўйнаган. 

Зидан футболчи сифатида айнан италиялик мураббий қўл остида сезиларли даражада ўсишга эришган. Эътиборли жиҳати нафақат жисмоний томондан, балки тактик жиҳатдан ҳам. Липпи қўл остидаги "Ювентус" ҳимояга алоҳида урғу берадиган жамоа эди, лекин Зидан ва Алессандро Дель Пьеродек футболчиларнинг жамоага келиши, уни вақт ўтиши билан ҳужумкор клублар қаторига ҳам қўшишга имкон яратди.

Айнан Италияда Зидан "баланс"нинг қадрини тушуниб етди. Мураббий Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжуманларини эътибор билан кузатган мухлислар яхши билишади, француз кўп бор айнан мувозанат ҳақида такрор ва такрор фикр билдиради. Таркибда Криштиану Роналду билан француз қисман эркинликка эга бўлганди, лекин ҳозир вазият бироз бошқача. 

"Мадрид"нинг замонавий тарихидаги энг омадли 2016/17-йилги мавсумда, ўшанда жамоа 6 совриндан 5тасини қўлга киритган, жумладан Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада зафар қучган, "қаймоқранглилар" ўртача ҳар ўйинда 1,2 тадан гол ўтказиб юборди. Бироқ бу нарсани жамоа ҳужумдаги фаоллик, урилган голлар эвазига ёпиб кета олди.

У вақтлар энди тарихда қолди. Криштиану Туринга, "Ювентус" сафига кетди ва на Хулен Лопетеги, на Сантьяго Солари "Реал Мадрид"нинг тарихдаги энг яхши тўпурари ўрнини ёпиш имконини топа билишмади. Бу ишни "қаймоқранглилар" кемасини 2018/19 йилги мавсум охирида қутқаришга уринганда Зидан ҳам амалга ошира олмади.

Баланс — Зиданнинг ушбу мавсумдаги "асосий картаси". У жамоанинг ҳимоядаги ўйинини нисбатан тартибга сола олди. Энди "Реал" ҳар ўйинда ўртача 0,8тадан гол ўтказиб юбормоқда. Бу эса охирги уч мавсумдагидан анча яхши кўрсаткич, лекин... Ҳар лекиннинг бир аммоси бор дейилганидек, ҳимояда ишончлироқ ўйнаётган "Мадрид" энди аввалгига қараганда камроқ гол ҳам урмоқда — ҳар ўйинда ўртача 2,1 та.

Ҳозир "Мадрид"нинг мавсумдаги голлари сони саксонлик довонга яқинлашиб қолди, бу сезиб улгурганингиздек, жамоада Криштиану бор пайтлардаги натижалардан анча йироқда. 

Зинедин Зидан италянча футболдан олган билимлари ёрдамида урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги мувозанатни ижобий нуқтага келтира олди. Натижада, кетма-кет ЕЧЛдаги ғалабалардан кейин қийин даврни бошдан ўтказяпти дейилган "Қироллик клуби" яна жиддий кучга айланди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика