Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  17 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Италияда жиноятчи ўзини Андрей Шевченко деб таништирди News

Италияда жиноятчи ўзини Андрей Шевченко деб таништирди

Италиянинг Боскореале шаҳри полицияси қуёш батареяларини ўғирламоқчи бўлган шахсни қўлга олиб, унга уй қамоғи жазосини тайинлайди.

Бироқ, у бошқа шаҳарга қочиб кетиб, яширинишга уринади.

Маҳаллий полиция бир неча кунлик қидирувлардан сўнг, жиноятчини маст ҳолда топади. Суриштирувлар натижасида асли келиб чиқиши польшалик бўлган муҳожир полиция зобитларига ўзини “Милан”нинг собиқ ҳужумчиси украиналик Андрей Шевченко дея таништиради.

Маълумот ўрнида, Андрей Шевченко 1999-2006 ҳамда 2008-2009-йилларда "россонери"лар шарафини ҳимоя қилган. 2004-йилги “Олтин тўп” соҳиби “Милан” сафида 322 ўйинда майдонга тушиб, 175 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 27та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Шева 2012-йил бутсаларини михга илган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика