Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?
19 nov 19:00
News
Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?
2026 йил маълум ва машҳур, афсонавий "Сан-Сиро" 100 ёшни қарши олади. Февраль ойида у ерда Олимпиада ўйинлари очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган, аммо ундан сўнг аренани бузиб ташланиши кутилмоқда — ва ўша жойнинг ўзида буткул бошқа стадион қад ростлайди.
Катта эҳтимол билан якшанба оқшомида Италия терма жамоаси буюк тўқнашувларга гувоҳ бўлган "Сан-Сиро"да ўзининг охирги ўйинини ўтказди: деярли лиқ тўлган трибуналар қаршисида имконсиз қолиб, Норвегияга ютқазиб қўйди ва тарих саҳифаларида нохуш ўчмас бир из қолдирди. Ҳа, ҳеч ким Гаттузо жамоасидан Норвегияга қарши баҳсда мўъжиза кутмаётганди, лекин кичик ҳисобдаги ғалаба ёки ҳеч бўлмаса дуранг, Ослодаги 0:3дан кейин, италияликларни саралаш борасидаги таассуротларини бироз бўлсада яхши томонга ўзгартирарди. Бироқ Италияни қаторасига учинчи ЖЧсиз қолдиришга яқин турган жамоа буни уддалай олмади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4).

Гаттузонинг бош мураббий сифатидаги саргузаштлари давом этаётгандек. Клублар миқёсида унинг узлуксиз омадсизликлари ва раҳбарият билан можаролари кутилмаган янгилик бўлмай қолган. Энди бу терма жамоа даражасида такрорланаётгандек. Энг камида Гаттузо коллекцияси Норвегия билан жуда катта омадсизлик пункти билан тўлдирилди. Ҳа, Эрлинг Холанд бошчилигидаги скандинавлар кучли жамоа, лекин бу даражада эмас-ку! Тўрт карра жаҳон чемпионларини "Сан-Сиро"да бундай мағлубият аламини тотишга мажбур қилиш унча-мунча жамоанинг қўлидан келмасди!

Икки ўйин натижасига кўра 1:7 ва гуруҳдаги иккинчи ўрин Италияни ўтиш ўйинларига равона қилмоқда. Биринчи баҳс 26 март санасига белгиланган: "Скуадра адзурра" ўз уйида ўйнайди, лекин бу Миланда бўлмаса керак. Икки рақибдан бири ҳафта охирида Цюрихда бўладиган қуръада аниқланади. Бу Италияни Россиядаги мундиалга ўтказмаган Швеция бўлиши мумкин, ёки Қатардаги ЖЧдан мосуво қилган Македонияни ҳал қилувчи баҳсда 7:1 ҳисобида ер тишлатган Уэльс термаси бўлиши мумкин. Ўтмишга қараса оғриқли вазиятлар етарли, бугунги кун ва келажак эса сўроқ остида қолган.

Агарда 26 март куни Италия ғалаба қозонган тақдирда, 31 март санасида гипотетик жиҳатдан Словакия, Чехия ёки Дания бўлиши мумкин. "Скуадра адзурра"нинг ҳозирги ҳолатида уларнинг ҳеч бири ўзини аутсайдер сифатида кўрмайди.
Саралашни жамоа Спалетти бошчилигида Ослодаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан бошлаганди, якун Миланда, яна йирик ҳисобдаги мағлубият — лекин мураббийлик курсисида бу сафар Гаттузо. Лучано жамоа бошқарувини ўз қўлидан чиқариб юборганди, Женнаро эса қисқа фурсат ичида нималарнидир ўзгартиришга уриниб кўрди, аммо бу фақатгина гуруҳжа иккинчи ўринни Исроилга бериб қўймаслик учун етарли бўлди.
2026 йил март ойи Италия терма жамоаси учун оғир ўтиши турган гап. Жамоа бу синовдан ўта олармкин? Омадсизлик нафақат Гаттузони, балки мамлакат футбол федерацияси президенти Габриэле Гравинани ҳам курсисидан маҳрум этади. Бошқа томондан бу масаланинг кичик деталлари.
Асосий савол: Италия дунё грандлари қаторига қайтиши учун нима етишмаяпти? Италия футболи афсоналаридан бири Дино Дзофф асосий "айбдор" А Серия эканлигини таъкидлади. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments