Италия суперкубоги учрашуви бекор қилиниши мумкин
21 dec 2016 02:43
News
Италия суперкубоги учрашуви бекор қилиниши мумкин
“Милан” ва “Ювентус” жамоалари ўртасида 23 декабрь куни ўтказилиши лозим бўлган Италия суперкубоги беллашуви бекор қилиниши мумкин.
ANSA агентлигининг хабар беришича, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган баҳс агар эртага ҳам “Милан” делегацияси белгиланган манзилга етиб келмаса, ўтказилмаслиги мумкин. Бугун “Милан” футболчилари жой олган самолёт рейси техник носозлик туфайли дастлаб бир соат кечиктирилиб, сўнгра бекор қилинди. Айни пайтда ушбу самолёт Лондонда. “Милан” футболчилар 20 декабрь куни куннинг иккинчи ярмида Доҳага етиб келишлари лозим эди. Аммо миланликлар делегацияси 21 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да Қатарга етиб бориши кутилмоқда.
Link :
Source : ANSA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments