Италия грандлари Балогунга қизиқмоқда News

Италия грандлари Балогунга қизиқмоқда

Италия жамоалари "Реймс"да ижарада ўйнаётган "Арсенал" форварди Фоларин Балогунни ўз таркибига қўшиб олишга интилмоқда.

А Серия вакилларидан Франция чемпионати иштирокчиси "Реймс" футболчисига қизиқиш бўлмоқда. 21 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумни ижара асосида "Реймс"да ўтказмоқда. Шу пайтгача у ажойиб ўйин кўрсатди ва 23 та ўйинда 15 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди. 

Маълум қилинишича, Балогун Италиянинг "Наполи", "Интер", "Милан" ва "Лацио" клублари ҳаловатини ўғирлаган.

АҚШда туғилган англиялик футболчи мавсум охиригача француз клубида қолади. Унинг ҳисобида голлардан ташқари шериклари томон оширилган 2 та самарали узатма ҳам мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика