Latest news

21:24АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  49 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  64 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  9 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  14 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  18

Италия футболи юксалиши News

Италия футболи юксалиши

Италия А Серияси сўнгги ўн йилликда Европа футболидаги нуфузини йўқотиб қўйганди.

Италияга юксалишига салбий таъсир қилган молиявий инқироз футболни ҳам четлаб ўтмади. Футбол оламида АПЛ ва Примера олдинга чиқиб олди. Лекин сўнгги воқеалар, натижалар шуни кўрсатяптики, Италия клублари яна чўққига қараб ҳаракатланмоқдалар.

Ҳа, сўнгги 10 йил Италия футболи учун оғир кечди. Фақатгина "Ювентус" Б Сериядан қайтгач, узоқни кўзлаб амалга оширилган трансфер сиёсати туфайли ўз даражасини ушлаб тура олди. Қолган жамоалар эса борган сари пасга қараб кетавердилар. Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Интер” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган охирги жамоа эди.

Вазият аста-секин яхши томонга ўзгара бошлади. “Ювентус” бу борада биринчилардан бўлди. Вақт ўтгани сари бошқа жамоалар ҳам унга қўшилиб борди. Туринликлар ЕЧЛда икки маротаба ғалабага бир қадам етолмадилар. Лекин бу йил вазият умуман бошқача кўринишда тус олди. Сўнгги мавсумларда Испания Примерасининг ҳаттоки, етакчи клублари ҳам футболчиларига Альбион томонидан билдирилган яхшигина таклифларни рад эта олмадилар. АПЛнинг ҳаттоки, ўртамиёна жамоалари ва аутсайдерларининг ҳам даромади бошқа чемпионат грандлариники билан бир хил даражага чиқиб қолди. Бу вақт мобайнида эса Италияда мутахассислар фаолият юритаётган эди.

Аммо мана “Ювентус” ёзда “Реал”дан Криштиану Роналдуни харид қилди. Бу трансфер сумма борасида эмас, мавқе борасида анча муҳим эди. Сабаби узоқ вақтдан буён А Серия клублари орасида дунё миқёсидаги юлдуз футболчилар сотиб олинмаганди. Ҳа, у фаҳрий ўйинчи бўлишига қарамай, жисмоний ҳолатини сақлаб қола олган кучли ўйинчилардан биридир.

Бунга параллел равишда “Интер” таркибига Лука Модрични олиб келиш ниятида юришибди. Ҳа, у ҳам ёш эмас. Аммо у бу йил “Олтин тўп”ни қўлга киритганини эслатиш жоиздир. Ва ниҳоят сўнгги ва энг ёрқин мисол — бу Калиду Кулибали. “Наполи” ўзининг энг яхши ҳимоячиларидан бирини 103 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га сотишдан бош тортди. Бу нафақат “Ювентус”, балки А Сериянинг бошқа клублари ҳам кучли бўлишга интилаётганидан далолат беради. Ўзининг етакчи футболчиларини қўйиб юбормаслик — юксалиш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика