“Истиқлол”ни Шамшиддинов бошқаради News

“Истиқлол”ни Шамшиддинов бошқаради

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида яқинда мураббийлар ўзгариши юз берди.

Собиқ бош мураббий Анвар Бердиев ва унинг ёрдамчиси Сергей Лебедев “Бухоро” жамоасидан тушган таклифни қабул қилган холда, жамоа билан дўстона хайрлашди.

Шундан сўнг “Истиқлол” раҳбарияти бир нечта мураббийлар номзодини кўриб чиқди ва якунда Баҳодир Шамшиддиновнинг ўзига бошқарув ишониб топширилди. Ушбу мураббий бунгача жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Шунингдек Баҳодир Алиевич жамоанинг ташкилий ишлари бўйича ҳам масъул ҳисобланарди. Шу боис “Истиқлол” хўжайинлари масъулиятли лавозимни Шамшиддиновнинг ўзига ишониб топширди. Бош мураббийга энди маҳаллий мураббийлар Хушбек Қосимов ва Хислат Чилматов яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Маълумот учун “Истиқлол” кеча Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика