Latest news

17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  0 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  6 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  13 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат News

"Истиқлол"га қарши баҳс олдидан мураббийлар нима дейишганди? Бекор қилинган ўйинлар фойда бўлдими ёки зарар? Анзур Исмоилов билан суҳбат

Кеча "Пахтакор"нинг Чемпионлар лигасида "Истиқлол" устидан қозонган ғалабасига бағишланган мақолани эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Ўша мақолада алоҳида эътироф этганимиз соядаги қаҳрамон Анзур Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон

Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Ортда қолган ўйинлар ҳақида фикрларингиз? Ниманинг эвазига жамоа шу ергача етиб кела олди?

- "Ал Ҳилол" билан ўйинларни қайд этиб ўтиш керак. Улар амалдаги чемпион ва жуда кучли рақиб эди, ўз навбатида улар биздан бундай ўйин кутмаганликлари аниқ. Жамоамизда кўпчилик коронавирус билан касалланиб тузалиб чиққанди. Айнан ўша касалланишлардан кейин йиғинлар ўтказилди, ўйинлар ўтказдик. Шота ҳам бизни қўллаб-қувватлади, айнан Чемпионлар лигаси деб шунча ҳаракат қилдик, тайёрландик деб яхши мотивация бера олди. "Ҳилол" билан биринчи учрашувда жуда яхши ўйнадик, иккинчисида ҳам ёмон ҳаракат қилдик деёлмайман. Чемпионлар лигаси ҳавосига тушиб олгандик. Йигитларда иштиёқ жуда кучли, ҳаммамиз бир-биримизга ишониб шу ергача етиб келдик. Ҳаммамиз бир оиладек бўлиб қолганмиз, йигитлар исталган жамоа билан ўз ўйинимизни кўрсатишимиз мумкинлигини тушунишди.


- "Ал Ҳилол" билан иккита ўйин ўтказдинглар ва кейинчалик бу ўйинлар бекор қилинди. Ҳавога учган ўша ўйинларда йўқотилган куч ҳозир таъсир қилмаяптими?

- Тўғри, "Ал Ҳилол" билан ўйинларда кўп куч сарфладик. Лекин, бундай жамоалар билан ўйнаш доимо яхши. Футболчиларни тажрибаси ошади ва ишонч ортади. Айнан шу иккита ўйинда биз ритмга тушиб формага кириб олдик. Гарчи натижаси бекор қилинган бўлсада, бу ўйинлар бизга жуда катта фойда бўлди деб ўйлайман.


- "Истиқлол" жуда агрессив ўйнади, шунга қарамай "Пахтакор" ўз ўйинини кўрсата олди.

- "Истиқлол" ўйинчилари майдонга тушиб келганларидан кейин баланд овозда бақир-чақир қилиб, бир-бирларини қандайдир қўзғатишга ҳаракат қилишди. Балки, шу орқали бизни руҳан синдирмоқчи ҳам бўлишгандир. Мураббийларимиз бизга ўз чизиғиларни ушланглар, ўз ўйинингизни ўйнанглар, энг муҳими бир-бирингизга ишонинг. Сизлар кучлисиз, майдонда бир-бирингизга гапиринг, ёрдам беринг деб айтишди. Яна майдонда турли провакацияларга учиб улар билан тортишманг, шунчаки ўз ўйинингизни кўрсатинглар деб майдонга чиқаришди мураббийлар.


- Сиз шу куни Доҳадаги энг яхши ўйинингизни ўтказдингиз. Жуда кўп вазиятларда тўпни айнан сиз қайтариб турдингиз. Ҳар иккала голда ҳам ҳужум айнан сиздан бошланди. Бундай ажойиб ўйинингизга нима сабаб бўлди?

- Ўша куни фақат мен эмас, ҳамма ўзини кўрсатди. Голларда ҳужумни бошлаганимга келсак, шунақа тўғри келди, айнан мен ҳужум бошлаганимда якун самарали бўлди. Баъзида бошқа шерикларим бошлаб берган ҳужум голга айланади. Жамоадошларим жуда яхши очилишади ва доим тўпни сўрашади. Одил, Сардор, Драган доим яхши очилади. Бир-биримизни кучли томонларимизни яхши биламиз. Драган тўпни ўзида яхши ушлаб қола олади, Одил ва Сардор яхши очилади. Ҳамма бир-бирига вазият яратиб беряпти, ҳамма бўш худудга чиқиб тўп сўраяпти. Шундай вазиятлар бўлади-ки, ўйинчилар тўпдан беркинади, очилиб тўп сўрамайди. Бизда эса бундай эмас. Аксинча, йигитлар ҳамиша бир-бирига вариантлар қилиб беришади. Голларимизда ҳужумни мен бошлаб берганим бу бир оиладек бўлиб қолган жамоамизнинг меҳнати самараси.


- Чорак финалда яна Эрон клуби билан тўқнаш келасиз. "Персеполис" ҳақида нима дея оласиз?

- "Персеполис" жисмонан яхши ва иккинчи қаватда жуда кучли жамоа. Охирги иккита ўйинда бешта голдан тўрттасини бош билан киритишган. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик.

Ҳозир энг яхши 4 клуб қолган ва бундай ҳолатда рақиб танланмайди, майдонга тушиб ғалаба қозониш шарт бўлади. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади ва бунда исталган нарса рўй бериши мумкин. "Ал Садд" ҳам кучли жамоа эди, лекин эртанги рақибларимиз уларни мағлуб этишди.





Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Доҳа, Қатар

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика