Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  3 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

“Истиқлол”да нима гаплар? News

“Истиқлол”да нима гаплар?

Tags :  Истиқлол
2017 йилни фарғоналик ишқибозлар муҳим янгилик ва қувонч билан қарши олдилар.

“Қувасой таъмир қурилиш” маъсуляти чекланган жамияти ҳузуридаги “Истиқлол” футбол жамоаси ўтиш мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб 2017-йилги мавсумда мамлакат футбол чемпионатининг Биринчи лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўтиш ўйинлари Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар стадионларида бўлиб ўтди. Мусобақаларда “Истиқлол” билан бирга  Андижондан “Шаҳрихон”, Тошкентдан “Бунёдкор-2”, Сирдарё вилоятидан “Боёвут” ва “Янгиер”, Тошкент вилоятидан “Ангрен” каби жамоалари иштирок этишди.

Шу кунларда жамоа янги мавсумга ва 26 январдан бошланадиган “Ҳоким Кубоги-2017” турнирига қизғин хозирлик кўришмоқда. Биз эса “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи Наиль Гумановнинг турнир олди фикрлари билан қизиқдик.

– Ёш жамоамиз билан бирга бизга билдирилган ишончни оқлаш учун мусобақанинг биринчи йилида етакчи лигада мустаҳкамланиб олиш, ёш иқтидорларни танлаш ва тарбиялаш, кўплаб мухлисларни чиройли ва натижали ўйинларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биринчи ўринда Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги”да нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз керак бўлади. Умуман олганда жамоанинг руҳи баланддир ва ғолибона юришларга тайёрмиз, – деди фарғоналиклар устози.

Баҳодир Эргашев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика