Latest news

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди News

“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди

U-20 Осиё кубоги гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказган “Истиқлол” стадиони бугундан Cоcа-Cола Суперлига учрашувларини қабул қилади.

2-тур доирасида бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Кеча Лига комиссари “Истиқлол” стадионини чемпионат ўйинларига тайёрлаш давомида прожекторлар бераётган ёруғликни ўлчади. Унга кўра, ёритиш тизими 1800 люксдан оширилгани аниқланди. Қўшимчасига, прожекторлар бутун майдон бўйлаб уйғунликда ёруғлик узатиши таъминланган. Бу эса “Истиқлол” стадиони ОФК талабларига тўла жавоб беришини англатади.

Шунингдек, “Истиқлол” аренада электрон реклама таблолари ўрнатилган. Майдон майсаси, дренаж ва суғориш тизими 2022-йилдаёқ Лига талаблари асосида янгиланган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига, хусусан, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради.

“Нефтчи” – “Пахтакор” қарама-қаршлиги бугун соат 18:30 да старт олади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика