Latest news

17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  1 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  1 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  10 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  16 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди News

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг ПРО-Лига 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 Фарғона шаҳридаги муҳташам «Истиқлол» стадионида маҳаллий «Истиқлол» жамоаси Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Бўлажак водий дербиси олдидан митинг ўтказилди. Уни ЎзПФЛ вакили, ўйин комиссари Комилжон Мирзабоев олиб борди. «Истиқлол» марказий ўйингоҳининг анжуманлар залида ўткан ўйинолди митингида «Истиқлол» жамоаси бошлиғи Ҳакимжон Файзиев, клуб маъмури Казбек Ортиқбоев, матбуот котиби Беҳруз Холиқов, стадион директори Илҳомжон Собидов, Фарғона вилояти ИИБ вакили ҳамда «Андижон» клуби менеджери Исломбек Рустамов, матбуот хизмати ходими Бахтиёр Тоштемиров иштирок этди.

Митингда учрашув комиссари Комилжон Мирзабоев ўйинни юқори савияда ўтказиш учун қилиниши лозим бўлган бир қатор масалаларни айтиб, масъул шахсларга топшириқларни берди.

Табиийики мазкур митинг давомида бугун жамоаларнинг қандай рангли либосда майдонга тушиши ҳам муҳокама этилиб, якунда бир тўхтамга келинди. Унга кўра, мезбонлар кўк рангли, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда харакат қиладиган бўлди.

Маълумки, Фарғонадаги учрашувга Андижондан ҳам мингга яқин ишқибозлар келиши кутилмоқда. «Истиқлол» стадиони раҳбарининг айтишича, андижонлик мухлислар бугунги ўйинни бевосита 29-сектордан кўриб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 17:00да бошланади.
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика