Latest news

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  0 10:24Мусиала операция қилинди  2 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради News

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради

Яқинда ўз фаолиятини тўхтатган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси қайта тикланадиган бўлди.

Хабарингиз бор, куни-кеча Фарғона вилояти ҳокими ўзгарди. Бир неча йиллар давомида Наманган вилояти ҳокими лавозимид ишлаб келган Хайрулло Бозоров афтидан Фарғонадаги илк ишини "Истиқлол" жамоасини тиклаш билан бошлаган кўринади. 

Олинган маълумотларга кўра, жамоа раҳбарияти янги ҳоким билан учрашиб, мақсадларини тушунтирган ва якунда бу масала ижобий хал этилди. Шу тариқа бугун "Истиқлол" жамоаси ўз қароргоҳида йиғилади ва чемпионатдаги иштирокини давом эттиради. Айтишларича эндиликда жамоа уй ўйинларини Фарғонадаги муҳташам "Истиқлол" стадионида ўтказади.

Маълумот учун, бунгача жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Сергей Лебедев яқинда ўзи учун қадрдон бўлиб қолган "Нефтчи" мураббийлар штабида фаолият юрита бошлади. Бундан ташқари жамоанинг 6 нафар асосий футболчиси ўзига янги жамоа топишга улгурганди. Умид Қодиров ("Турон"), Файзулло Жуманқўзиев ("Бухоро"), Умар Адхамзода, Рустам Абдуҳамидов ("Нефтчи"), Мўйдин Мамазулунов ("Оқ-Тепа"), Улуғбек Худойбердиев ("Динамо") шулар жумласидандир.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика