Latest news

11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  1 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади News

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади

“Истиқлол” футбол клуби Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ташкил қилди.
Футбол мактабида 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар таҳсил олишлари мумкин.

Ушбу мактабга болаларни саралаб олиш мақсадида дастлабки кўрик ўтказилади. Кўрик 14 июнь санасида Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида ташкиллаштирилади. Фарзандларини кўрикка олиб келишни истаганлар 14 июнь шанба куни соат 08:00 да “Тўқимачи” стадионига олиб боришлари мумкин. Футбол мактабига ёшларни саралаш жараёни бир ой давом этади, саралашдан муваффақиятли ўтган ва мактабга қабул қилинган болалар махсус спорт экипировкалари билан таъминланади. Мактаб тарбияланувчилари машғулотларни “Тўқимачи” стадионида олиб боришади. 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар ўз ёш тоифаларида Тошкент шаҳар биринчилигида 2-босқичдан бошлаб норасмий тарзда иштирок этади. Тошкент шаҳар биринчилиги иккинчи босқичи июль ойидан бошланади.

Машғулотларни узоқ йиллар давомида биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда "Истиқлол" ФК бош мураббийи ҳисобланган Камол Жўнашев бошчилигидаги мураббийлар олиб боришади.

Фарзандини кўрикка олиб боришни хоҳловчилар 086 ҳажмдаги тиббий маълумотнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда спорт кийими олиб боришлари лозим бўлади.

Мураббийлар:
Камол Жўнашев – Катта мураббий (“А” лицензияга эга)
Ахрор Рустамов – Мураббий (“С” лицензияга эга)
Отабек Холдоров – Дарвозабонлар мураббийи (“С” лицензияга эга)
Фарход Султонов – Мураббий

Маълумот учун +99890 6343716 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика