Latest news

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  12 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  55 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Истеъфосидан кейин мультимиллионерга айланган 5 мураббий News

Истеъфосидан кейин мультимиллионерга айланган 5 мураббий

Йилдан йилга мураббийнинг фаолияти жамоанинг совринларни қўлга киритишида муҳим аспектлардан бирига айланмоқда.

Мураббийлар футболчиларни энди нафақат жисмоний томондан, балки тактик ҳамда руҳий тарафлама ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳам тайёрлаши керак. Ким яхши ишласа, жамоасига яхши трансфер қила олади.

Умуман олганда топ-мураббий топ-футболчидан ажралиб туради. Ва улар футболчилардан камроқ маош олишади. Албатта, майдонга тушиб, югурадиган футболчи рекламачиларга ҳам қизиқроқ.

Аммо мураббийларда ҳам жек-потлар бўлади. Бунинг учун жамоа раҳбарияти мураббийни муддатидан анча аввал истеъфога чиқариши керак. Бундай ҳолат яқиндагина содир бўлди. Истеъфога чиққани учун Жозе Моуриньо "Юнайтед"дан 22,5 миллион фунт ишлаб олди.

Қуйида шундай юқори компенсация пулини олган 5 мураббий ҳақида гаплашамиз.

ФАБИО КАПЕЛЛО - 11 миллион фунт

Италиялик машҳур мутахассис шу йилнинг апрелида фаолиятини якунлади ва нафақага чиқди. У 2015 йилда Россия термасидан истеъфога чиққанидан кейин эртакнамо пулни қабул қилиб олди. РФИ раҳбарлари терма Евро-2016 саралашидан ўта олмаслик хавфи борлиги бўлиши биланоқ мураббийга жавоб берди.

Бунгача Капелло қўл остидаги Россия ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир термалари билан баҳсларда ғалабага эриша олмади ва 2 дурангни қайд этди. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда РФИ раҳбарлари мураббий билан тузилган узоқ муддатли шартномани бекор қилди ва италиялик мутахассисга 11 миллион фунт тўлаб берди.

Россия термасига қадар Капелло "Милан", "Рома", "Ювентус" ва "Реал"да ажойиб фаолият олиб борганди. Бироқ у Россия термасидан кетганидан кейин 2 йил вақт давомида ишсиз юрди.

2017 йилга келиб, у "Жиангсу Сунинг" жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди. Молиявий ҳолат яхши бўлмаса-да, Капелло бу клубда яхши ишлади. Аммо 2018 йилнинг март ойида клуб менежменти билан келиша олмаган мураббий истеъфога чиқди. Орадан бир ой ўтиб, у футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

АНДРЕ ВИЛЛАШ-БОАШ - 12 миллион фунт

Жозе Моуриньонинг "Порту", "Челси" ва "Интер"даги ёрдамчиси 2009 йилдан бошлаб ўзи мустақил ишламоқчи бўлди.

2011 йилнинг май ойида Виллаш-Боаш қўл остидаги "Порту" Европа лигаси совринини қўлга киритди. Бу эса мутахассисга топ-жамоалардан қизиқишларни кучайтириб юборди. Мураббий учун курашда "Челси" ғолиб бўлди. Мураббий 2011 йилнинг ёзида лондонликлар билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Бироқ мураббийнинг "Челси"даги фаолияти бир мавсумга ҳам етмади. Ёқимсиз натижалар сабабли клуб раҳбарияти мураббийни 2012 йилнинг мартида истеъфога чиқарди. Мутахассис эса 12 миллион фунт ишлаб олди. Бунда Абрамович анчагина қимматга тушди. Мураббийни олиб келиш учун у "Порту"га 13,3 миллион фунт тўлаганди.

Ҳозирги вақтда Виллаш-Боаш ишсиз юрибди. Унинг сўнгги жамоаси "Шанхай СИПГ" бўлганди. У бу клубни ноябрь ойида тарк этганди.

ЛУИС ФЕЛИПЕ СКОЛАРИ - 12,6 миллион фунт

Сколарининг энг ёрқин натижаси 2002 йилда Бразилия термасида бўлганди. Ўшанда у жамоани ЖЧ ғолибига айлантирганди. Шундан кейин мутахассис 2003-2008 йиллар давомида Португалия термасида фаолият олиб борди. Унинг хизматларига "Челси"нинг хўжайини Роман Абрамович қизиқиш билдирди.

2008 йилнинг июлида Сколари Лондон жамоаси билан шартнома имзолади. Бироқ февраль ойида у ердан истеъфога чиқарилди. Бунинг асосий сабаби - ёқимсиз натижалар. "Челси" узоқ йиллик шартномани бекор қилгани учун мураббийга 12,6 миллион фунт тўлаб берди.

Сколари "Челси"дан кейин "Бунёдкор"да ишлади. Тошкент жамоасидан кетиб, "Пальмейрас", Бразилия термаси, "Гремио" ва "Гуанжоу Эвергранд"да фаолият олиб борди. Айни дамда 70 ёшли мураббий футболда ўзининг юқори мавқесига эга. У "Палмейрас"ни бошқармоқда. У бошчилигидаги жамоа ўтган мавсумда Бразилия чемпиони бўлди.

ЛОРАН БЛАН - 17 миллион фунт

Франция термаси тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири жамоа билан биргаликда кўплаб совринлар қўлга киритди. Блан мураббийлик фаолиятини 2007 йил "Бордо"да бошлади ва 2009 йилда жамоани Франция чемпионига айлантирди.

2010-2012 йилларда эса у Франция термасини бошқарди ва Европа чемпионатидан кейин у ердан кетди. Орадан бир йил ўтиб, Бланга ПСЖдан рад этиб бўлмас таклифни қабул қилди.

Миллий чемпионатда Блан бошчилигидаги ПСЖ кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритди. 2016 йилнинг бошида эса раҳбарият мутахассисга яна бир рад этиб бўлмас 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ ёзда раҳбарият ЕЧЛдаги вазифа бажарилмагани учун мураббийни ишдан кетказди. Мураббийнинг истеъфоси эса ПСЖга 17 миллион фунтга тушди. 2016 йилнинг ёзидан буён Лоран Блан ишсиз юрибди.

ЖОЗЕ МОУРИНЬО - 18 ва 22,5  миллион фунт

Рекорд даражада компенсация пулини қабул қилиб олган мураббий Жозе Моуриньо ҳисобланади. 2007 йилнинг сентябрь ойида Роман Абрамович узоқ муддатли шартномани бекор қилгани учун португалиялик мураббийга 18 миллион фунт тўлаб берган.

Бу эса Абрамовичга Моуриньони 2013 йилда жамоага яна бир бор таклиф қилишга ҳалақит қилмади. Шундан кейин 2015 йилда мураббий истеъфога  чиқди ва 8,3 миллион фунт ишлаб олди.

Кейинчалик, аниқроғи 2016 йилда "Манчестер Юнайтед"да иш бошлади ва жамоа билан 2 йиллик шартнома тузди. Унинг қўл остидаги жамоа илк мавсумда Европа лигасини қўлга киритди. Кейинги мавсум эса 2-ўрин. Шундан кейин у МЮ билан шартномасини 2 йилга узайтирди. Аммо...

Аммо ишлар ортга кетди. Мураббийнинг "автобус"и жамоага мос тушмади. Ёқимсиз натижалар, кўплаб ўтказиб юборилаётган голлар раҳбариятнинг "меъдасига тегди" ва Моуриньога чиқиш эшиклари кўрсатилди. Манкунианликлар раҳбарияти мураббийга 22,5 миллион фунт тўлаб берди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика