Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  11 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида News

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида

Ҳикоям давом этади. Кечаги икки қаҳрамонлар ҳақида ёзганимда айримлар нима учун мақтаняпсан деди.

Бу мақтанишмас, шогирдларнинг муваффақиятидан тўлқинланиш. Сиз ҳам ўз соҳангиз бўйича шогирд тайёрланг ва у ўз соҳасининг жаҳон чемпионатида иштирок этсин, ўшанда биласиз бунинг "кайфи"ни. 


Индонезиянинг иссиғида икки Беҳруз томоқни хўллаб оляпти

Испанияга биринчи гол урган Шукуруллаев Беҳруз илк маротаба "Пахтакор"нинг Қибрайдаги базасида Равшан деган устози қўлига келади. Ўзи база олдида яшайди. У машғулотларда ўша пайтлар "Пахтакор"да ном чиқаришга улгурган Владимир Козакнинг футболкасида юрганига, ҳамма уни Козак деб чақира бошлаган. 2018 йил Кошелев билан у ҳам "Одил Аҳмедов ФА"га келади. Лекин кўп ўтмай яна "Пахтакор"га қайтишни маъқул кўрди. Лекин бари бир ўз тақдирини биз билан боғлашга ахд қилди. Айниқса "Рух" жамоасига сафар олдидан катта ажиотаж бўлганди. Львов шаҳрида "Манчестер Сити" лойиҳаси бўлган "City Group" компанияси билан ҳамкорликда бунёд қилинган янгича кўринишдаги академияга бугун анча ўзини тутиб олган "Football Group" агентлиги вакили Гайрат Хасбиулин томонидан селекция ўйини ташкил қилинганди. Бу ҳақда хабар топган Беҳруз Шукуруллаев яна жамоамизга қизиқди ва шундан кейин фаолиятини "Одил Аҳмедов ФА"да давом эттирди. Бу борада уларни жамоамизга олиб келган Алишер Шерназаровни ҳам алоҳида айтиб ўтишим керак.



"Испанияга гол урган кунимни унутмасам керак. Бу ўйиндаги очко бизни гуруҳдан олиб чиқарди. Бу ерда ким гол уриши эмас, жамоага керакли очкони олиш муҳим эди. Бу вазифани уддалаганимиздан хурсанд бўлдим. Оила аъзоларимни маҳалла олдида уялтирмадим. Бунинг учун мени шу даражага етишимда меҳнат қилган барчага раҳмат айтаман", дея гапни қисқа қилди камтар Беҳруз.


Бето - Беҳруз Жуматов. Отасининг иши туфайли Москвада таваллуд топган, чақалоқли пайтида Тошкентга қайтган болакай фаолиятини тўқимачилар стадионида ўша пайт очилган "Истиқлол" футбол мактабида, бугун "Чиғатой" клубида ишлаётган Аҳрор ва Фарҳод каби мураббийлар қўл остида бошлаб, кейин "Бунёдкор"га ўтади. "Бунёдкор"да ҳам 2018 йиллар иш орқага кета бошлайди, яъни академиясида. Натижада жуда кўп 2006 ва 2008 йилда таваллуд топган футболчилар бошқа жамоаларга ўта бошлайдилар. Кимлардир "Одил Аҳмедов ФА"га, кимлар ўша пайт очилган "Чиғатой"га. Беҳруз Чиғатой томон юрди. 2020 йил "Рух" тарғиботи бу сафар ҳам ўз ишини айтди. Жуматов билан Одилни шаҳсан ўзи "Чиғатой" раҳбарияти билан музокара ўтказди ва у омадли якунига етди. Терма жамоада уни сиз ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрдингиз. Лекин аслида у Рамос каби ўйин намойиш эта оладиган марказий ҳимоячи. Канада билан ўйиндан бошлаб у ўз нуқтасида ўйнай бошлади ва унинг сифатини кўрдингиз.



"Жаҳон чемпионати бизнинг ёшдаги энг юксак мусобақа. Буни бу ерга келиб яна бир бор амин бўлдик. Рақибларимиз сафида Испания ва Англиянинг кучли академияларида тарбия топган футболчилар борлигини биласиз. Лекин биз учун бу босим бўла олмади. ЖЧга етиб келгунча жуда кўп ўйинларда қатнашиб, мусобақага яхши тайёрлана олгандик. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Жуматов Беҳруз.


- Испания ва Англия терма жамоалари ҳақида нима деган бўлардинг?

- Аслини олганда ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади. Ўйиндан аввал улар фаворит ролида бўлганликлари ҳам сир эмас. Лекин Ўзбекистон ҳам бу ерга шунчаки айланиб кетмаганлигини исботлашимиз керак эди. Канада билан ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч қайтганди. Футболда шундай, ким кам хато қилса ўша ютади. Эндиги бор эътиборимиз Францияга қаратилади. Мураббийларимиз бу жамоани синчковлик билан ўрганишяпти.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика