Latest news

01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0

Испания, Шотландия ва Туркия Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритишди! News

Испания, Шотландия ва Туркия Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритишди!

Бугун Европа чемпионати саралаш ўйинлари ўтказилди.

Испания, Шотландия ва Туркия терма жамоалари Евро-2024 гуруҳ босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

А гуруҳида Испания термаси Норвегияни (1:0) мағлуб этиб, очколарини сонини 15 тага етказди ва Евро йўлланмасини нақд қилди. Ҳозирда Испания терма жамоаси Шотландия билан бир хил очко тўплаган ва ўзаро ўйинларга кўра биринчи ўринда турибди. Шотландия ҳам Испания каби Евро йўлланмасини кафолатлаб бўлди. Норвегия (10 очко) энди гуруҳнинг икки етаксини қувиб ета олмайди. 

B гуруҳида эса Туркия термаси Латвияни мағлуб қилиб, 16 очко билан биринчи ўринни нақд қилди ва Евро йўлланмасини қўлга киритди. Хорватия ва Уэльсда эса 10 очкодан бор. Саралаш босқичи якунланишига битта тур қолди.

Аввалроқ, Евро гуруҳ босқичи йўлланмасини Франция, Португалия ва Бельгия нақд қилганди. Турнир Германияда ўтказилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика