Latest news

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  3 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  13 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  16 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз" News

Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"

Испания терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш ўйини олдидан Испания Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган видеоматбуот анжумани ўтказди. Унда бош мураббий Санти Дения иштирок этди.

"Олимпия ўйинлари қийин турнир, кичикроқ миқёсда бўлса-да, жаҳон чемпионатига ўхшаб кетади. Биринчи ўйин, одатда, энг муҳими ҳисобланади ва биз бор эътиборимизни  мазкур баҳсга қаратганмиз. Орзуларни рўёбга чиқариш вақти келди. Менинг вазифам — қисқа вақт ичида жамоа шакллантириб, уларни бир оилага айлантиришдан иборат. 

Олтин медал бизни ўзига чорламоқда, чунки кўп йиллар мобайнида бунга эриша олмадик. Барча ишларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. 

Фермин ва Алекс Баенанинг иккаласи ҳам Европа чемпионати ғолиби бўлишганидан кейин етиб келишган. Улар биз учун жуда муҳим футболчилар саналади. Икки йигит яхши ҳолатда етиб келган", деди испанияликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 24 июль куни соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика