Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
04 mar 03:00
News
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0
Голлар: 30 - Марк Берналь, 45+5 - Рафинья, 72 - Марк Берналь
"Барселона": 13. Жоан Гарсия, 23. Жюль Кунде ( 3. Алекс Бальде, 13'; (4. Рональд Араухо, 71')), 5. Пау Кубарси, 18. Херард Мартин, 2. Жоау Канселу, 16. Фермин Лопес (14. Маркус Рашфорд, 65'), 10. Ламин Ямаль, 8. Педри, 11. Рафинья, 22. Марк Берналь, 7. Ферран Торрес (20. Дани Ольмо, 65').
Захира: 25. Войцех Щенсни, 31. Диего Кочен, 17. Марк Касадо, 19. Руни Баржи, 43. Томми Маркес.
"Атлетико Мадрид": 1. Хуан Муссо, 3. Маттео Ружери, 18. Марк Пубиль, 17. Давид Ганцко, 14. Маркос Льоренте, 22. Адемола Лукман (16. Науэль Молина, 58'), 20. Жулиано Симеоне (2. Хосе Хименес, 77'), 6. Коке (9. Александр Сёрлот, 58'), 5. Жонни Кардозо, 19. Хулиан Альварес (10. Алекс Баэна, 69'), 7. Антуан Гризманн.
Захира: 13. Ян Облак, 15. Клеман Лангле, 24. Робен Ле Норман, 4. Родриго Мендоса, 21. Обед Варгас, 23. Николас Гонсалес, 11. Тьяго Альмада.
Огоҳлантиришлар: 66 - Дани Ольмо, 68 - Жоау Канселу, 90+3 - Ламин Ямаль, 90+5 - Алекс Баэна
90+6. Ўйин якунланди! "Атлетико" - финалда!
90+4. Ямалдан зарба, лекин яна ноаниқ бўлди.
90+4. Сёрлот олдинга ўтиб дарвоза томон зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
90+2. Баэна қарши ҳужумга ўтди, йиқилди, аммо йиқитилмади.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. Мартиндан хавфли зарба!!! Аммо бироз ноаниқ...
87. Ямаль узоқ масофадан зарба берди, аммо жуда ноаниқ бўлди.
86. Биласизми, мадридликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишдаям фаол эмас. Ваҳоланки ҳужум чизиғида яқиндагина ўйинга қўшилган футболчилар бор.
84. "Барса" қўшди яна. Кетма-кет ҳужум ва паслар хавфли бўляпти. "Атлетико" ҳимояси дош бериб турмоқда, ҳозирча.
81. Берналнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
75. Яна тўхталиш ўйинда. Бу сафар жабрланувчи Жулиано Симеоне.
73. Ўйиндан ташқари ҳолат йўқ экан! 3:0, ўйин давом этади!
73. Стоп. Гол ВАРда курив чиқилмоқда.

72. ГОЛ! Берналь ҳисобни учтага оширди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Марк оёғи билан зарба бериб, дарвозага киритди.
70. Афсуски Бальде ҳам ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди. Бир ўйинда икки ҳимоячи жароҳат олди.
69. Ўйин бошида жароҳат олган Кунде ўрнига майдонга тушган Бальде ўзини ёмон ҳис қилмоқда.
65. Ҳар икки жамоа ҳам иккитадан ўзгаришни амалга оширди.
64. Малинанинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ бўлди.
56. Муссо нималар қилмоқда? Кетма-кет зарбаларни қайтарди! Берналдан, Рафиньядан зарбаларни Хуан қайтариб юборди!
55. Муссодан сейв! Ямалнинг узатмасидан сўнг Торрес тўпни дарвозага йўллади, Хуан қайтарди!
52. Иккинчи бўлимдаги сценарий давом этмоқда. "Атлетико" қарши ҳужумда имконият кутмоқда, "Барса" эса бор кучи билан ҳужумга интилмоқда.
48. Алвареснинг ерлатиб тепган тўпини Гарсия ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Жамоалар секин-аста иккинчи бўлимга қайтмоқда. Танаффусда мураббийлар қандай кўрсатмалар берган экан, буни яқин дақиқаларда кўрамиз.
Ўйиннинг дастлабки бўлимидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 70% - 30%
Дарвоза томон зарбалар - 13 - 3
Аниқ зарбалар - 6 - 1
Бурчак зарбалар - 6 - 0
Узатмалар аниқлиги - 91% - 78%
Сейвлар - 1 - 4
45+5. Биринчи бўлим якунланди!

45+5. ГОЛ! Рафинья ҳисобни иккитага оширди!
45+3. Пенальти! "Атлетико" дарвозаси томон!
45+2. Лукман ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо зарба ноаниқ кетди...
45+1. Рафиньянинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
42. Гризманнинг дарвоза томон тепган тўпи устунга тегиб майдонни тарк этди! Қўшимчасига сал аввалроқ ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.
34. Рафинья!!! Бразилиялик футболчининг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди...
32. Ямал ажойиб пас билан Рафиньянинг олдинга бошлади, бу вазиятда мадридлик ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб тўпни майдондан чиқариб юборди.
31. Ўйин буёғига янада қизийди. "Барса" ҳужумларни шиддатлаштирмоқда.

30. ГОЛ! Берналь ҳисобни очди! Ямалнинг ажойиб узатмасидан сўнг Марк бўш қолган дарвозани ишғол этди.
29. Торресдан яна бир зарба! Ерлатиб тепилган тўпни Муссо қайтариб юборди!
27. Гризманндан хавфли зарба! Гарсия тўпни ушлаб олди! Қарийб 99% лик голдан асради Жоан...
24. Ямалнинг узоқдан тепган тўпини Муссо қайтариб юборди!
22. Ямал жарима майдончасига кириб бориб, тўпни Ферранга узатди, Торреснинг зарбаси яна ноаниқ бўлди.
17. Хавфли зарба Феррандан! Унинг тепган тўпи ерга сапчиб ноаниқ кетди.
15. Навбатдаги зарба Берналдан бўлди. Бу сафар Муссо тўпни ушлаб олди.
14. Рафиньянинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
13. Мажбурий ўзгариш юзага келди "Барса"да. Кунде жароҳат сабаб ўйиннинг қолган қисмини давом эттиролмаслиги маълум бўлди.
10. Учрашувнинг 10 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
6. "Атлетико"дан яхши "автобус" қўйилган.
4. "Барселона"нинг 10 нафар аъзоси тўлиқ майдоннинг "Атлетико" жойлашган қисмида бўлиб турибди. Ҳали энди 4-дақиқа...
2. Дастлабки зарба Ферминдан. Тўпни дарвозабон қайтариб юборди.
1. Ўйин бошланди!
"Барселона" мухлислари суюклиларини ажойиб атмосферада кутиб олди.
Бугун катта ўйин ва ҳар икки жамоа етакчиларига кўп нарса боғлиқ. Ўйин тақдирини ким ёки нима ҳал этаркин? Кузатамиз!
Учрашувдан аввал мезбон жамоа мухлислари ажойиб перформанс намойиш этишди.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни бугунги "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги Испания кубоги ярим финал жавоб ўйининининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!
Similar news
championat.asia
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Comments