Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  4 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил News

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил

Испания терма жамоаси агар Исроил 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этса, турнирдаги иштирокидан бош тортмоқчи.

Бу ҳақда Конгрессдаги Социалистик гуруҳ вакили Патчи Лопес маълум қилди.

Испания ҳукуматининг позицияси Исроилнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши бўйича давом этаётган баҳс-мунозаралар фонида пайдо бўлди. Конгрессдаги матбуот анжуманида Лопес спорт ташкилотларини Исроил вакилларини мусобақалардан четлаштиришга чақирди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) низомлари ҳукуматнинг миллий федерациялар ишларига аралашишини тақиқлайди.

Испания терма жамоаси айни дамда Туркия ва Болгарияни мағлуб этиб, икки ўйиндан сўнг олти очко билан саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Исроил ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида бешта ўйиндан сўнг тўққиз очкога эга бўлиб, Италия билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Исроил ўз майдонида Италияга 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аввалроқ Испания томони Евровидение-2026 танловида Исроил иштирок этса, унда қатнашмаслигини эълон қилганди. Испания ҳукуматининг позицияси шундан иборатки, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Исроил ва унинг вакиллари барча спорт ва маданий тадбирлардан четлатилган бўлиши керак.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика