Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО News

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО

Испания чемпионатининг 7-турида “қироллик клуби” ўз майдонида Эспаньол” билан куч синашди ва ишончли ғалабага эришди.

Испания Ла лигаси, 7-тур

Реал Мадрид – Эспаньол” 2:0.

1 октябрь, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 30 Иско, 2:0 – 71 Иско.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Хакими, Рамос, Иско, Каземиро, Асенсио, Модрич (Себальос, 82), Кроос (Васкес, 69), Роналду.

Эспаньол –  Лопес, Эрмосо, Кариколь, Санчес (Гранеро, 69), Лопес Сильва, Марк Рока (Марк Наварро, 46), Хави Фуэго, Дардер, Хурадо (Гарсия, 46), Баптистао, Морено.

Огоҳлантириш: Начо (36), Санчес (65), Каземиро (77).


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

1-дақиқа. Иско илк ҳужумданоқ рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Лопес жамоасини муқаррар голдан сақлиб қолди.

ГОЛЛЛЛ!!!! Иско бирга бир вазиятга чиқиб борди ва бу сафар дарвозабонга имконият қолдирмади. Голга Криштиано ассистентлик қилди.


Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас энди Криштианони қулай вазиятга чиқаришди. Португалиялик футболчи чап оёқда тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устуидан ўтиб кетди.

44-дақиқа. Уххххх... Маренода яхши имконият бўлганди.  Унинг зарбасидан кейин Навас тўпни қайтаришга ожиз эди. Мадридликлар бахтига тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.


БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ:

Зарбалар:  13-2 

Аниқ паслар: 93%-81% 

Хавфли вазият: 12-1 

Тўп билан муомала: 65%-35%





ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА.

Серхио Гарсия ва  Марко Наварро меҳмонлар таркибида майдонга тушди.

Иккинчи бўлимнинг биринчи ярмини меҳмонлар ўта фаол ҳужумлар билан ўтказишди... Гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди. Аммо "Эспаньол" футболчиларига бироз совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти...

ГОЛЛЛЛ!!!

71-дақиқа. Учта ҳимоячига қарши "Реал"нинг бешта футболчиси тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Асенсионинг қанотдан узатиб берган тўпини Иско узоқ пастки бурчакка аниқ йўллади - 2:0.

"Сен урмасанг, сенга уришади" нақли шу вазиятда ўз исботини топди. Голдан олдин Рамоснинг ўта қўпол хатосидан кейин "Эспаньол"нинг икки футбочлиси Навасга қарши ёлғиз қолишиб, дарвозани нишонга ола билишмаганди...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

Қироллик клуби ниҳоят жорий мавсумда Ла лигада ўз майдонида ғалабага эришди. Жамоанинг барча мухлисларига ғалаба муборак!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика