Latest news

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  10 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

Испанча суғурта: товон пуллари қаердан пайдо бўлди? News

Испанча суғурта: товон пуллари қаердан пайдо бўлди?

Испания ва Франция матбуотида Неймарни харид қилиш мавсуми яна етакчи ўринга чиқди. Бу эса товон пулларининг пайдо бўлиши ва уларнинг футболдаги аҳамиятини тилга олишимизга туртки бўлди.

Сармояларнинг футбол оламига кириб келганига кўп вақт бўлди. 1893 йил «Блэкберн» ҳужумчиси Жек Саутворт ўша даврдаги фантастик баҳо - 400 фунт эвазига «Эвертон» сафига ўтиб, XIX асрнинг энг қиммат футболчиси сифатида тарихдан ўрин олганди. Ўшанда клублар сармоялардан унумли фойдаланишни билишмасди, яқин пайтларгача ҳам уларни иқтисод даҳолари деб бўлмасди. Масалан, 1970 йилларда инглиз клублари спорт либослари учун ишлаб чиқариш вакилларига ҳақ тўлашарди. Чунки ҳаммаси аксинча бўлиши кераклигини тушунишмасди. Шу тариқа енгил саноат корхоналари ўз маҳсулотларини бепул реклама қилишдан ташқари, пул ҳам ишлаб олишарди.

Трансфер муносабатларида ҳам чалкашликлар етарли эди. Футболчилар ўз шартномаларини бекор қилиб, бир парча қоғоз, жуда нари борса, арзимас товон пули қолдиришарди. Табиийки, бу ҳол иш берувчини мутлақо қониқтирмасди. Ниҳоят, 1980 йилдан бошлаб Испанияда ўзлари ва сармояларини ҳимоя қилиш мақсадида айёрона восита товон пулини ўйлаб топишди. Бу шунчаки, қайсидир шахс ёки клубнинг ғояси эмасди. Товон пули ҳақидаги банд Испания меҳнат низомидаги бир қатор тузатишларга сабаб бўлди. Мазкур тузатишлар 1006|1985 рақами остида 1985 йилнинг 26 июнида расман қабул қилинди. Шу санадан бошлаб мамлакатдаги барча спорт клублари ўз аъзолари билан тузилган шартномаларда товон пули миқдорини кўрсатадиган бўлишди. Томонларнинг қай бири шартномани бекор қиладиган бўлса, ана шу маблағни тўлаши кўзда тутилди. Муҳим эслатма: товон пули футболчининг баҳоси эмас. Қайсидир клубнинг раҳбари бошқа клубга оддий бозордан фарқли ўлароқ, кўрсатилган маблағни тўлай олмайди. Ҳуқуқий жиҳатдан олганда, товон пули шартномани бекор қилмоқчи бўлган ўйинчининг иш берувчига тўлайдиган маблағи. Назарий жиҳатдан мазкур қоида ўз қийматини аниқ билиб олган футболчиларга катта эркинлик бериши керак эди. Аммо жамоалар қисқа вақт ичида ақлли бўлиб қолишди ва шартномада ақл бовар қилмас йирик маблағларни ёза бошлашди. Испан матбуотининг маълумотига кўра, «Реал» ҳуҳумчиси Бэйл ва Роналдунинг шартномаларида миллиардга яқин миқдор қайд этилган. Ваҳоланки, аввалига товон пули деганда футболчининг бир йиллик иш ҳақи ва келишув муддати купайтмасидан ҳосил бўлган миқдор назарда тутиларди. Қизиғи шундаки, 90-йилларнинг ўрталаригача Испаниядан таш­қаридаги клублар товон пули қоидасидан фойдаланмай келишган. Бироқ машҳур «Босман иши» футбол тизимига сезиларли таъсир ўтказгач, ФИФАнинг футболчилар мақоми ва бир жамоадан иккинчисига ўтиши ҳақидаги низомида 17-банд пайдо бўлди. Мазкур қоидага кўра, футболчи шартномада кўрсатилган товон пулини тўлаб, суғурта мухлатини ўтаган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиши ва бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлади. «Суғурта мухлати» ёши 28дан кичик бўлган футболчилар учун шартнома имзоланганидан кейин 3 йил, ёши 28дан катта бўлса, 2 йилни ташкил қилади.

Аксарият ҳолларда бадал пули футболчининг иш ҳақи билан боғлиқ, баъзан эса товон пули билан тенг бўлади. Мазкур қоида ҳаётга татбиқ этила бошланганидан кейин ундан Европанинг бошқа давлатлари ҳам хабардор бўлишди. Масалан, Англия ва Италия клублари шартномада товон пулини кўрсатишга одатланишди. Лекин уларни ҳеч ким мажбур этаётгани йўқ. Қолаверса, шартномадаги мазкур бандга ортиқча эътибор берилмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, турли мамлакатлар қонунчилиги бир-биридан кескин фарқ қилади. Испанияда товон пули шартномани мажбурий бандларидан бири, бошқа давлатларда масалан, Россияда - мажбурий эмас. Бундан ташқари, товон пулининг миқдори кўп ҳолларда ошириб кўрсатилган - қайсидир футболчининг айнан шартномада кўрсатилган маблағ эвазига бошқа жамоага ўтганига тез-тез дуч келавермайсиз. Ҳатто, шунчаки, ниқоб вазифасини ўтаганда ҳам, миқдор ошириб кўрсатилган. Чунки унда солиқлар инобатга олинмаган. Шундай экан, товон пулини футболчининг тахминий баҳоси ёки у бошқа жамоага ўтганда клуби маблағ йўқотмаслигига асос сифатида тушуниш мумкин.


- С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика