Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Испан гранди 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин News

Испан гранди 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин

"Атлетико Паранаэнсе" футболчиси Бруно Гимараеш январда Мадриднинг "Атлетико" клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

Футболчи Жанубий Америкадаги ўйинлари билан шов-шувларга сабаб бўлди. Диего Симеоне эса ушбу футболчини ўз жамоасига олиб келишга муввафақ бўлмоқда.

"Атлетико Паранаэнсе " вакили Родриго Гама битим шартларини келишиш мақсадида Мадридга ташриф буюрган.

"Мен Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган бу ажойиб клуб ҳақида биламан. Мен Европада ўйнаш мақсадим туфайли бир неча таклифларга рад жавобини бердим", - дейди Гимараеш.

Хабар қилинишича, футболчи Мадрид клубига ўтишга яқинлиги сабаб шартномасини 2023 йилга қадар узайтиришни рад этди. 22 ёшли марказий ярим ҳимоячига испан грандидан ташқари "Челси", "Бенфика" ва "Порту" клублари ҳам қизиқмоқда.

Гимараеш жорий мавсум Либертадорес Кубогини ютди. Хавбек ушбу мусобақада 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "матрасчилар" бундан ташқари ПСЖ форварди Эдинсон Каванига ҳам жиддий қизиқиш билдиришган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика