Latest news

18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  0 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман” News

Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман”

Кеча ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Айн” клуби ҳимоячиси Исмоил Муҳаммад ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор” клуби билан бўлган ўйинга 1 ой тайёргарлик кўргандик. Тошкентга ташриф буюришимиздан аввал бизни қандай мураккаб учрашув кутиб турганини билардик. “Бунёдкор”га қарши учрашув жуда ҳам оғир кечди. “Бунёдкор” устидан қозонилган ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаби билан барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Энди бундан буёғига олдимизда турган ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Албатта кейинги босқичга чиқиш осон бўлмайди, эндигида гуруҳ босқичида 2 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу иккита баҳсда йўл қўйилган хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Бизга қарши қандай жамоа ўйнишини фарқи йўқ. Биз ўз кучимизга тўлақонли ишонамиз. Ўйлашимча рақиб жамоа ҳам хурматга сазовор ўйин намойиш этди. Катта жамоа бўладими ёки кичкинами, менинг вазифам майдонда ишончли ҳаракат қилиш. Гуруҳ босқичидаги илк учрашувда дуранг натижа қайд этдик. Биз учун бу яхши ҳолат эмас эди. Ушбу икки учрашувлар ортда қолди. Энди гуруҳдаги учинчи баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

“Бунёдкор”га қарши учрашувда пенальтидан урилган гол ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Узр мен ҳакам эмас, футболчиман. Менинг вазифам майдонда тўп тепиш. Агарда пенальти бизнинг дарвозамизга белгиланганда ҳам қўлимдан ҳеч нима келмасди. Яхшиямки ундай бўлмади ва биз сафардаги муҳим ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Ал Айн” футболчиси Муҳаммад Исмоил.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика