Latest news

22:04Камолиддин Тожиев Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  0 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  23 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  19 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади” News

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Исломбек Тошпўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Исломбек, “Локомотив” билан учрашувдан кейинги таассуротлар қандай?

- Жуда қизиқарли ва муросасиз баҳс кечди. Мазкур беллашувдаги муваффақият биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Қолаверса, рақибимизга ҳам муваффақият зарурлиги сабаб қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. 

- Ғалаба қай тариқа қўлга киритилди?

- Биз ғалаба ҳақли эдик деб ўйлайман. Чунки бизда рақибга қараганда, кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шунингдек, жамоавий бўлиб, ғалаба қозониш учун охиригача интилдик. Натижада, муҳим ва қийин бўлган 3 очкога эга бўлдик. 

- Бу жамоангизнинг “Локомотив” устидан қозонилган дастлабки ғалабаси эканлиги сабабли ўзгача кайфият тақдим қилган бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Бу муваффақият бутун жамоамизга ўзгача кайфият тақдим қилганлиги рост. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятларига нима сабаб бўлди?

- Фақат омад етишмади деб ўйлайман. Тўғри, биз кетма-кет мағлубиятларга дуч келдик. Бу эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Лекин ўша баҳсларда жамоадан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришимиз мумкин. Ҳал қилувчи вазиятда омадимиз келмаяпти ва рақибга имкониятларни бой бериб қўйдик. 

- “Сурхон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эгамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Қолаверса, ҳозирда вақтда биздан тепада турган жамоалар билан очколар тафовути у қадар катта эмас. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижаларга эришсак, албатта, вазиятни ўзгартира оламиз. Ишонаманки, “Сурхон” элитада қолишни уддасидан чиқади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика