Latest news

14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  0 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  6 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  4 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  13 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  2 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1

Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа" News

Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва жамоа футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

Исломбек Исмоилов:

— Рақибимиз бу босқичга қадар яхши ўйин намойиш этди. КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа. Ушбу жамоанинг турнирдаги ўйинларини таҳлил қилганимизда, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Бир қанча тактик хатолар ҳам кузатилган, бироқ уларга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Ўз имкониятларимиздан фойдаланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Турнир давомида жамоа кўрсатаётган ўйин ва футболчилар мотивацияси ҳақида

— Мусобақа давомида кўрсатаётган ўйинимиз фақат мотивация самараси эмас, мураббийлар штаби ва жамоа шифокорлари катта ҳажмда меҳнат қилмоқда. Тоиф шаҳри денгиз сатҳидан деярли 1900 метр баландликда жойлашган. Бу ерда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчилар доимий равишда интенсив ва юқори даражада ўйнай олишлари учун биринчи навбатда тўғри тайёргарлик муҳим ўрин тутади. Ҳар бир учрашувдан олдин ва кейин футболчиларимиз билан ҳам тактик, ҳам психологик суҳбатлар ўтказамиз. Эришаётган натижаларимиз жамоа меҳнати самарасидир.


Ҳар икки жамоа мусобақада кўп гол ураётгани ҳақида

— Икки ҳужумкор жамоа ўйинига гувоҳ бўламиз. Бизнинг ўз стратегиямиз ва танлаган йўлимиз бор. Мақсадимиз доим ҳужумкор футбол намойиш этиш. Ўз ҳимоямизни рақибнинг учинчи зонасида қуришга ҳаракат қиламиз. Бу шуни англатадики, жамоамиз доимий равишда юқори прессингда ҳаракат қилади. Биз йиллар давомида айнан шу услуб учун ҳаракат қилдик. Ҳар қандай рақибга қарши ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз. Тўғри, ўйиннинг боришига қараб футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига бироз ўзгартиришлар киритишимиз мумкин. Лекин асосий ғоямиз ўзгармайди. Шу билан бирга, рақибнинг кучли ҳужум чизиғини тўхтатишга ва ўзлари учун қулай услубда ҳаракат қила олмаслиги учун ҳаракат қиламиз.


Садриддин Ҳасанов:

— Эртага КХДР жамоасига қарши ўйин ўтказамиз. Учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Насиб қилса, олдимизга қўйган мақсадларимиз йўлида ҳеч бир жамоа тўсиқинлик қила олмайди. Мураббийларимиз кўрсатмаси билан ҳар бир учрашувда боримизни берамиз ва ўзимизга юклатилган вазифаларни мукаммал тарзда бажаришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика