Latest news

08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  0 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  3 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  16 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда” News

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда”

“Бухоро” - “Қизилқум” учрашуви олдидан мезбонлар жамоаси ёш футболчи Ислом Холиқовнинг ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин жуда кескин ўтди. Ўзига хос дерби мақомидаги ўйин бўлгани учун ҳам учрашувдаги шиддат баланд бўлди. Муҳими ўйинда ғалабага эришдик.
Тўғри ўринбосарлар ўйинларида натижага у қадар эътибор қаратилмас. Лекин у биз учун, майдонга тушганлар учун ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш нуқтаи назаридан бу ўйин жуда муҳимдир. Қолаверса, ёшлар жамоасидаги ўйинлар орқали маҳоратимизни тоблаб боришга ҳаракат қиламиз.

Асосий таркиб? Тўғри ўтган мавсумнинг биринчи даврасида асосий таркибда ҳам ўйнадим. Иккинчи даврада эса жамоамизга кўплаб тажрибали ва иқтидорли ўйинчилар қўшилди. Эндиликда улардан маҳорат сабоқларини олишга ҳаракат қилаяпман. Ўйлайманки, тез орада яна асосий таркибга қайтаман.

Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ўринбосарлар ўртасидаги ўйин шиддати ҳам асосий жамоалар баҳси осон ўтмаслигини кўрсатиб турибди. Бир томондан юқорида айтганимдек, ўзига хос дерби, иккинчи томондан турнир жадвалидаги ёнма-ён ўрин, хуллас барча кўрсаткичлар бизга кескин, муросасиз ва томошабоп ўйинни ваъда қилмоқда.

Қолаверса “Қизилқум” биринчи даврада ўз уйида мағлуб этилганди. Ўзига хос реванш олиш учун ҳам улар жиддий тайёргарлик кўргани аниқ. Лекин нима бўлганда ҳам насиб этса, мухлислар қаршисида ғалабага эришамиз, - дейди Ислом Холиқов.

"Бухоро" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика