Latest news

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  6 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  21 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  35 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Минск йиғини иккинчи давра олдидан айни муддао бўлди"

Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” машғулотларни давом эттирмоқда.

 “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев билан ушбу йиғин ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

- Ислом, машғулотлар қандай ўтмоқда? Жамоа иккита учрашув ўтказди, ушбу учрашувлар қандай кечганлиги тўғрисида ўз таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Минск йиғини биз учун айни муддао бўлди. Бу ердаги об-ҳаво ўтказилган ўйинлардан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради. Яна бу шахар бизга бегона эмас, бир неча йилдан бери Минск шахрида чемпионатимизнинг кейинги давраларига тайёргарлик кўряпмиз. Ўтказилган икки учрашувга келсак, биринчи учрашувда кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишимизга қарамасдан рус клубига имкониятни бой бериб қўйдик. Иккинчи учрашувда эса йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Йиғинларда асосан натижаларга эътибор берилмайди. Энг аввало жамоавий ўйинни янада кучайтириш, яратилган вазиятларни голга айлантириш, ўз ўйин услубимизни янада такомиллаштириш устида иш олиб борилади.

- Суперлигада 15 та учрашув якунланди. Ўз ўйинингиз, “Локомотив” қайд этган натижадан кўнглингиз тўлдими?

- Биринчи даврадан ҳеч кимнинг кўнгли тўлмади. Бу ерда жамоа рахбарияти, футболчилар, мураббийлар штаби ва албатта мухлисларимизнинг ҳам. Ҳозир жамоамиз ўзига мос бўлмаган ўринда турибди. Иккинчи даврада энди биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб яна ўзимизнинг жойимизга қайтамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика