Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай майдонда ўйнашга ким рухсат берганини билмайман. Ташқаридан чиройли, лекин ичи аянчли аҳволда" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай майдонда ўйнашга ким рухсат берганини билмайман. Ташқаридан чиройли, лекин ичи аянчли аҳволда"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида "Пахтакор" - ОКМК жамоалари ўзаро учрашди.

Ўйиндан сўнг олмалиқликлар сардори Ислом Тўхтахўжаев фикрларини билдирди. 

"Қийин ўйин бўлди. Гуруҳдаги биринчи учрашув эди. Бундай майдонда ўйнаш учун қандай рухсат беришади билмайман. Тўп тепиб бўлмайди. Лекин бу баҳона эмас. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз ҳаракат қилди, дуранг қилишга яқин келдик.  Ҳаракатларимиз етарли бўлгани йўқ. Бу - футбол. 

Футбол ўйнайдиган одамлар билан бирга майдонни текширишса яхши бўларди. Тўп юрмайди бундай майдонда. Сифатли майдонда ўйин ҳам томошабоп кечади. Ташқаридан чиройлидир, бироқ ичи аянчли аҳволда. 

Имкониятларимиз бор. 2 та беллашувни уйда ўтказамиз. Бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ислом Тўхтахўжаев.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика