Ислом Сейтназаров: "Иккинчи даврага қадар бир амаллаб чидаб турамиз"
07 may 2022 20:52
News
Ислом Сейтназаров: "Иккинчи даврага қадар бир амаллаб чидаб турамиз"
Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Ислом Сейтназаров матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин бўлди. Бизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишмоқда. Жароҳатлар ва карточкалар сабаб захирамизда ҳам ўйинни кучайтира оладиган футболчилар йўқ. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.
- Уй ва сафар ўйинлари қай даражада фарқ қилаяпти?
- Биз кўпроқ сунъий майдонларга мослашганмиз. Сафарда табиий майдонларда бизга қийин бўлаётгани тўғри. Лекин, ҳозирда Про-лигада ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ.
- Жамоада қандай муаммолар бор?
- Ҳозирда молиявий томондан муаммоларимиз бор. Йигитлар шунга қарамай ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврага қадар сабр қилиб турамиз, шундан сўнг барчаси яхши бўлиб кетишига умид қилаяпмиз.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments