Latest news

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи News

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда бекободликлар ўзларининг олий лига баҳсларидаги 700-голларини киритишди.

Бунгача 557 ўйинда “Металлург” рақиблари дарвозасига 697 та гол урганди. Дастлабки турларда рақиблари дарвозаси томон йўл топа олишмаган пойтахт вилояти вакиллари бу сафар битта ўйинда тўртта гол киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Ислом Қобилов киритган гол эса “Металлург” учун юбилей – 700-гол сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

Бевосита ушба голнинг киритилишига тўхталадиган бўлсак, гол муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо қанотдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгирнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Зоҳид Абдуллаевлар ташланишди. Ислом иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Шук боис у тўпни пастга туширмасдан боши билан уриб дарвоза чизиғининг кесиб ўтишини таъминлади. Сўнгра ҳар эҳтимолга қарши Абдуллаев ҳам тўпга зарба бериб голга шубҳа қолдирмади. Бироқ бу вазиятда гол барибир “Металлург”нинг ёш ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳисобига ёзилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика