Latest news

11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  3 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  2 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  8 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  26 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   20 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  57 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик" News

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлига 18-турнинг қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Шиддатли кечган ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ушбу баҳсдан сўнг "Бунёдкор" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Аввало ғалаба билан жамоамизни ва мухлисларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай дербиларга ортиқча тайёргарликнинг ҳожати йўқ. Бундай паллада футболчилар шундоқ ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишмоқчи бўлишади. Мазкур учрашувдан олдин "Бухоро"га қарши майдонга чиққан эдик, шу боис "Пахтакор" билан кечадиган ўйинга тайёргарлик учун вақт ҳам йўқ эди. Биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам боримизни бериб ҳаракат қилдик",- дейди Ислом Қобилов.

- Ўтган мавсумда ҳам "Бунёдкор" ўз майдонида худди шундай натижа қайд этган эди. Нима деб ўйлайсиз, футболчиларнинг кучли рақибларга қарши бошқача иштиёқ билан майдонга чиқиши руҳият билан боғлиқми?

- Албатта, руҳият билан боғлиқ десам ҳам бўлади. Биз шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмаларини катта иштиёқ билан бажардик ва "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик.

- Жамоа ҳисоб тенглашган вақтда ҳам босиқлик ва совуққонлик билан ҳаракат қилди. Айнан шу омил аввалги учрашувларда етишмаётганди...

- Тўғри, ўтган турларда бизга бу нарса ҳам етишмаётган эди. Аввалги ўйинлардаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика