Latest news

11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  18 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  2

Ислом Маматказин: «Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради» News

Ислом Маматказин: «Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради»

«Андижон» чемпионатнинг 4-турида ўз майдонида «Насаф» билан учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. «Андижон» таркибида иқтидорли ҳимоячи Ислом Маматказин «Насаф» дарвозасини ишғол қилиб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.

 У ортда қолган беллашув борасида гапирди.

Дастлаб «Насаф»га қарши ўйин ҳақида сўрамоқчиман. Қандай таассурот қолди?

«Насаф» билан учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Аммо дуранг натижа бўлди.

Рақиб дарвозасини ишғол қилган пайтингизда бошқача хиссиётлар оламига тушиб қолганингизни кўрдим. Ўша ҳолатни қандай тасвирлайсиз?

Тўғри, бошқача ҳиссиёт бўлди. Дўстларимни ўйинга таклиф қилгандим. Улар гол урсанг биз томонга қараб югургин дейишганди. Қандайдир ноодатий ҳиссиётлар қамраб олди. Дўстларим томонга қараб югурдим ва уларга қараб голни нишонладим.

Рости, бу ўйинда гол уриш ҳақида ўйлаганмидингиз?

Ҳа, албатта.

4 та учрашувда ҳимоячи бўлсангизда 2 та гол уришни уддаладингиз. Бу нимадан далолат?

Стандарт вазиятларда барчамиз ўз ўрнимизда тўғри ишни бажараётганимиздан далолат. Кўпроқ стандартларга эътибор қараётганимиз боис бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

«Бобур Арена»даги муҳит ҳақида ҳамма гапиряпти. Сиз қандай таъриф берасиз?

«Бобур Арена»даги муҳитга нима деса бўлади? Ўйиндан-ўйинга тасвирлаб бўлмайдиган даражада бўляпти. Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради.

Кейинги турда «Локомотив»га қарши ўйин бор. Рақиб ҳақида нима дея оласиз ва нима кутяпсиз?

«Локомотив» ҳам кучли рақиб. Улар ҳам жанговар футбол ўйнайдилар. Қизиқарли учрашув бўлади, деб ўйлайман. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун курашамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика