Latest news

12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  4 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1

Ислом Исоқжонов: "Совринли ўринлар учун ҳозирги ҳаракатларимиз камлик қилади" News

Ислом Исоқжонов: "Совринли ўринлар учун ҳозирги ҳаракатларимиз камлик қилади"

"Навбаҳор" Coca Cola Суперлига 5-турида ўз майдонида "Бухоро" жамоасини қабул қилди.

Беллашувда меҳмонлар дарвозасига икки бор йўл топа олган "лочинлар" муҳим уч очкога эга чиқди. Баҳсдан сўнг "Навбаҳор" футболчиси Ислом Исоқжонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Ҳисобни очганимиздан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Муҳими ғалаба ва уч очко. Суперлигада ҳар бир қўлга киритилган очконинг қадри баланд. Албатта, авваллари стадионимиз тўлиб тошарди. Эндиликда шундай шароитга кўникишдан бошқа чорамиз йўқ. Мухлисларнинг йўқлиги сезилди. Хозирда ҳамма жамоаларнинг ҳолати тенглашган. Бундан фойдаланиб қолишимиз керак. Вазиятдан келиб чиқиб янада кучлироқ ва ишончлироқ тўп тепишимиз лозим. 

Олдимизга ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун ҳар бир учрашувда жамоа бўлиб бир ёқадан бош чиқаришимиз талаб этилади. Жамоамизда барчаси жойида ва режадагидек кетмоқда. Аммо, бу хотиржамликка бериламиз дегани эмас. Ҳозирги ҳаракатларимиз совринли ўринларга эга чиқишимиз учун камлик қилади",- дейди Ислом Исоқжонов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика