Ислом Исмоилов:«Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик»
04 apr 08:02
News
Ислом Исмоилов:«Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик»
Дастлабки учрашув бўлгани боис, йигитларда ҳаяжон сезилди. Бу ёшдаги футболчиларда, юқори даражадаги турнирда биринчи бор иштирок этаётганликлари боис, шундай ҳолат кузатилиши табиий. Биринчи бўлимни яхши бошладик. Ўйин аввалида тезкор гол киритишга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳотиржамликка берилишди, бу ўйинга таъсир қилди.
Ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммолар юзага келди. Натижада рақибимиз гол уриб кетди. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик ва ғалабани мустаҳкамладик. Натижадан хурсандман, бироқ ўйин сифатидан қониқмадим. Сабаби биз бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оламиз. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, келгуси ўйинларда сифатли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments