Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди" News

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитойга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олдимизда вақт кам бўлгани сабабли, тезкорлик билан кечаги учрашувни таҳлил қилдик. Бугундан Хитойга қарши баҳс учун тайёргарликни бошладик. Хитой ёшлар футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Тайёргарликни шунга яраша олиб боряпмиз. Таиланд билан учрашувдаги хатолардан келиб чиққан ҳолда, йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, тактик ишланмаларни амалга оширишга киришдик.

2024 йил август ойида Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбонларга қарши ўйнаганмиз. Шу боисдан ушбу жамоага қарши қандай ўйин кўрсатиш бўйича озгина маълумотларимиз бор. Бундан ташқари, рақибнинг Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги ҳар бир учрашуви ва ўтказган ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосага келдик. Худо хоҳласа, гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозониб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз", - деди Ислом Исмоилов.

Ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика