Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик"
		
		24 oct 2024 17:35
        News	
	 
				 
				Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик"
Унда ўсмирлар терма жамоамиз Фаластинга қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эртага вакилларимиз мезбон Хитой Тайпейи билан куч синашади. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик.

"Албатта, биринчи учрашув доим қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон юқори эди, чунки улар ҳам бу мусобақанинг масъулиятини, муҳимлилигини ҳис қилиб туришганди. Шунга қарамасдан илк дақиқалардан ўйин назоратини қўлга олишди ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Рақибни ўрганиш жараёнида асосан узун паслар билан ўйналишини кўргандик ва шунга асосан иккинчи зонада ҳимояландик. Бу устида машғулотларда бир қанча тактик ишланмаларни амалга оширган эдик.
Фаластинга қарши баҳсга тайёрланиш учун бизда етарлича вақт бўлди. Тайванга эртароқ келганимиз мослашишда енгиллик берди дея оламан. Тўғри, дастлабки кунларда қийинчиликлар юзага келди. Бу кўпроқ ҳаво намлиги билан боғлиқ эди. Тиббиёт бўлими бунинг устида қаттиқ иш олиб боришди. Овқатлар масаласидаги муаммоларни бартараф этиш учун ЎФА томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Эртанги рақибимиз Хитой Тайпейининг Ироқ билан ўйинини стадиондан кузатдик. Рақибнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Бизда бир кун вақт бор. Эртага ўз имкониятларимиздан максимал фойдаланишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ислом Исмоилов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments