Latest news

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  0 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  13 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  22 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда" News

Ислом Исмоилов: "Турон” ҳозирдан кейинги йил ҳақида ўйламоқда"

B Про лига 13-туридан ўрин олган "Андижон-2" - "Турон" (2:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи даврага қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Кўплаб футболчилар кетди ва уларни ўрнига кўплаб футболчилар келди. Иккинчи даврага тайёргарлигимиз режа асосида ўтди. Лекин яхши ўйинчиларни чақирганимиз билан биринчи ўйин қийин ўтиши аниқ эди. Сабаби жамоа янгитдан шакилланяпти. Тахмин қилганимиздек ўйин қийин бўлди. Ўйин бошида тезкор гол урдик лекин шундан сўнг боллар ўйинда хотиржамликка берилиши оқибатида биринчи бўлимда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлимда боллар ўзларини қўлга олди ва вазиятлар яратдик ҳисоб якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик.

Ўйинга келадиган бўлсак ўйин бизнинг назоратда ўтди. Тўғри хатолар кўп ва уларни устида ишлаймиз. Янги келган болларга ҳам вақт керак, ўйинидан-ўйинга бир-бирлари билан чиқишиб ўйинларимиз янада яхшиланиб кетади.

Жамоага янги таклиф қилинган футболчиларга келадиган бўлсак. Биринчи даврада мақсад қилган эдик яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилишни ва жамоа ўзагини кейинги йил учун ҳозирдан тайёрлаб олишни мақсад қилган эдик. Шуни ҳисобга олиб бир қатор яхши ижрочиларни жамоага таклиф қилдик. Биз кўз остимизга олиб қўйган 60-70% ўйинчилар жамоага келди. Айримлари билан турли сабаблар билан шартнома қила олмадик.

Ҳозирги йиғилган боллар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда машғулотларда борини бериб ишлашмоқда. "Нефтчи", "Шердор", "Динамо" ва "Янгиер" жамоаларидан ўйинчиларни жамоага олиб келдик”, - дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика