Latest news

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  2 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  28 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ" News

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"

Ўзбекистон U-17 термаси бош мураббийи Ислом Исмоилов навбатдаги ўйин ҳусусида тўхталди.

- Кеча ҳам айтганимдек, оғир ўйин бўлди. Чунки Парагвай термаси бутун дунёда ўз ўрнига эга термалардан бири ҳисобланади. Учрашувдан олдин ўйлаган ҳамма режаларимиз амалга ошди. Тўғри хатолар бор. Лекин биринчи ўйин ҳаяжони билан боғлиқ.

- Парагвай қуръада биринчи саватчадан ўрин олганди. Ушбу термани гуруҳдаги энг жиддий рақиб деса бўладими? Ёки энг жиддий рақиб Ирландиями?

- Бошқа гуруҳларда битта яққол аутсайдер бор. Лекин бизнинг гуруҳда ундай жамоа йўқ. Ирландия ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Кечаги ўйинда улар нималарга қодирлигини, қандай потенциалга эга эканлигини кўрсатишди. Шу билан биргаликда Панама термасини ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Бу ёш тоифасида ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Шу сабабли Ирландия термасини ҳам яхшилаб ўрганиб чиқдик. Шуни кўрдикки, уларнинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ.

- Асилбек Алиев Парагвайга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. У 90 дақиқалик ўйинга тайёр эмасми?

- Бу олдиндан ўйланган режа. Асилбек Алиев орқали бунгача ҳам захирадан ўйинга қўшиб, ўйинни кучайтирамиз ва буни доимий амалга оширамиз.

- Бу турнирдаги Ўзбекистоннинг минимум вазифаси нима?

- Ҳар бир терма ўз олдига катта мақсад қўяди. Ҳозирги ҳолатда биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш. Ундан кейин босқичма-босқич ғалабалар қозониб, энг юқори босқични қўлга киритиш.

- Ирландия тўлиқ ўрганиб бўлиндими?

- Албатта, Ирландиянинг кечаги ва ундан олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугундан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Rating: +5   

Comments

+3   
07 nov 05:08:26
Аваз Худойқулов
Биринчи ўйин зўр бўлди, иккинчи ўйинда ҳам камида ютқазмаслик керак, чунки Ирландия барибир европа жамоаси ва Парагвайдан кучлироқдек таассурот уйғотяпти, ўсмирларимизга омад!
+1   
07 nov 14:04:05
Komilov Muxammad Omar
Исломжон биз сенбилан фаҳрланамиз... Отангизга раҳмат укажон. Гап йўқ... Фақат ғалаба.... Ишонамиз ва дуодамиз...
+1   
07 nov 12:13:35
Бахтиёр Ашуров
Ирландияни ютишимиз керак. Шу пайтгача ёшларимиз ва ўсмирларимиз европани бунақа термаларини шу пайтгача ютиб келган. Ўсмирларимизни омадини берсин!
+1   
07 nov 10:24:10
Sherzodjon Abdullayev
Омадиларни берсин Исломбек худди икьидорли ёш футболчилардек бизда ёш иктидорли мураббий хам усиб келаётганини хаммага курсатиб беришингизга тилакдошмиз
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика