Latest news

14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  1 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  5 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4

Ислом Исмоилов: "Ғалабани катта ёки кичиги бўлмайди. Барчасининг замирида меҳнат ётади" News

Ислом Исмоилов: "Ғалабани катта ёки кичиги бўлмайди. Барчасининг замирида меҳнат ётади"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Mirabror Usmonov Cup-2023 мусобақасида сўнгги учрашувини Черногорияга қарши ўтказди.

Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз европалик тенгқурларини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринга эга чиқди. Учрашувдан сўнг терма жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

"Биринчи навбатда барча юртдошларимизни ғалаба билан табриклайман. Ғалабани катта ёки кичиги бўлмайди. Барча ғалабалар замирида катта меҳнат ётади. Мусобақага етарли даражада тайёргарлик кўрдик ва бу ўз самарасини берди. 

Бу терма жамоа йиғилганига 2 йил ҳам бўлгани йўқ. Бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бўлажак турнирлар олдидан бу фойдали, бўлди деб ўйлайман. 

Жамшидбек Рустамовни келажаги порлоқ. Бу ёшда ўтиш даври, шу боис тўхтаб қолмаслиги керак. Олдимизда турган асосий мусобақаларда ҳам ўзининг голлари билан ёрдам берса, хурсанд бўламиз", - дейди Ислом Исмоилов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика