Latest news

17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  0 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  8 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  2 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1

Ислом Иномов: “Нима учун “Локомотив”дан кетганимга ўзим ҳам тушунмадим” News

Ислом Иномов: “Нима учун “Локомотив”дан кетганимга ўзим ҳам тушунмадим”

“Локомотив” билан “Бунёдкор” ўртасидаги футболчиларнинг кўчиб ўтишлари яна давом этди.
Қишдан бери “Қалдирғочлар”дан Темирйўлчиларга бир қатор ўйинчилар кўчиб ўтгандилар. Буни қарангки, мавсум бошланишигача “Локо”дан “Бунёдкор”га ҳам айрим футболчилар қайтишди. Аввалига дарвозабон Павел Бугало билан ҳимояси Анвар Ғофуров қайтган бўлса, мавсум бошланишига бир кун қолганида Ислом Иномов ҳам “Локомотив”дан “Бунёдкор”га ўтди. Балки уни ўтди демасдан қайтди дейишимиз тўғрироқ бўлар. Чунки илгари ҳам ушбу клубда тўп сурган. Нима бўлганда ҳам Иномов энди “Бунёдкор “ шарафини ҳимоя қилади. Лекин тайёргарликни “Локо”да олиб бориб суперкубокда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушган футболчининг кутилмаганда нима сабабдан бундай қарорга келганлиги жуда қизиқ. Иномов ўзига яраша маҳоратли футболчи. Шу сабабли унинг “Қалдирғочлар” таркибига қўшилиши рақаобатни соғлом равишда кучайтиради. Ислом билан гаплашганимизда унинг ўзи ҳам бундай бўлишини кутмаганини айтиб ўтди.

- Мавсум бошланиши арафасида кутилмаганда “Бунёдкор”да пайдо бўлдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- “Локомотив” жамоаси билан ўртамизда оз-моз келишмовчилик бўлди. Мен учун жамоани алмаштириш энг яхши вариант эди. “Локомотив” яхши жамоа, ҳеч қандай салбий фикр билдира олмайман. У ерда икки йил тўп сурдим. Бунинг учун ҳаммасина миннатдорлигимни билдираман. Футболчининг ҳаёти мана шундай тўсиқлардан иборат бўлади.

- Сизни ҳам “Локо”ни тарк этишингиз бош мураббий билан боғлиқ эмасми?
- Тўғрисини айтсам сабабини ўзим ҳам тушунмадим. Энди мен “Бунёдкор” аъзосиман.

- Суперкубокдаги мағлубиятдан кейин тушунмовчиликлар келиб чиқдими?
- Йўқ, бу сабаб эмас, ҳаммаси жойида эди. Фақат охирги кунга бориб вазият тамоман ўзгариб кетди.

- Табиийки, чемпионат бошланаётган пайтда клубни алмаштириш сиз учун ҳам кутилмаган қарор бўлдими?
- Бу вазиятни кутилмаган ёки кутилмаган дейишим ҳам мумкин. Эртага нима бўлишини ҳеч бир инсон билмайди, тўғрими? “Бунёдкор” раҳбарияти ва Миржалол Қосимов билан гаплашганимиздан кейин шундай қарорга келдик.

- “Локомотив” либосида суперкубокда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушгансиз. Айтингчи, сизни қандай қарши олишди?
- “Бунёдкор” ўзим ўйнаган жамоам, мен учун мутлақо бегона эмас. Бу ердага барча футболчилар мен учун таниш ва муноабатларимиз ҳам яхши. Мени бу ерда футболчилардан тортиб мураббийларгача илиқ кутиб олишди. Сизга тўғрисини айтсам, “Бунёдкор”га ўтганимдан хурсанд бўлдим. Энди бу ерда астойдил ишлаб ўзимни кўрсатиш учун ҳаракат қиламан. Аввало спорт формамни янада яхши ҳолатга келтириб олишим зарур. “Бунёдкор”нинг чемпионлик Кубок учун ғалабаларида, шунингдек, чемпионлар Лигасидаги муваффақиятларига ҳам ўз ҳиссамни қўшсам бошим осмонга етарди. Мен учун биринчи навбатдаги вазифам – мураббийларнинг ишончини оқлашдир.  

- Ҳалигача “Локо”дан “Бунёдкор”га ўтганингизга ишонмаётганлар ҳам бор. Бу ишқибозлар учун чинакам сюрприз каби янгилик сифатида қабул қилинди.

- Ҳа, ўзим учун ҳам сюрприз бўлди десам ҳам бўлади.

- Сиз учун “Локомотив”да муҳит яхшимиди?
- Ҳа, ҳаммаси бинойидек эди. Нима учун бундай бўлганига ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Кетишингиз хусусида Вадим Абрамов билан гаплашгандирсиз-а?
- Нафақат Вадим Карленович балки, барча раҳбарлар билан гаплашдим. Улар билан ўзаро суҳбатларимиз клубни алмаштириш масаласи билан тугади. Вақт тиғиз бўлиб турган пайтда мен учун вариантларнинг ичида энг яхшиси “Бунёдкор” эди ва шунинг учун бу ерга кўчиб ўтдим.

- Демак, сизга қизиқишлар ҳам кўп бўлганмиди?
- Нима десам экан? “Локомотив”дан кетишим охирги кунга бориб ҳал бўлди. Ўзим ҳам бундай бўлишини кутмай қолгандим. Мавсум деярли бошланган пайтда бошқа таклифлар ҳақида яхшилаб ўйлаб олиш учун вақт қолмаганди. Фақатгина “Бунёдкор” мени қайтаришни жиддий равишда хоҳлади ва мен хурсандчилик билан рози бўлдим. Миржалол Қўшоқович билан гаплашгач бу ерга келишни хоҳладим. “Бунёдкор”да тўп сурганман ва бу ердан яхши хотиралар қолган. Ишонаманки, бу сафарги фаолиятим ҳам муваффақиятли бўлади.  

- Мавсум стартига яқин “Локомотив”ни тарк этишингизни сизни хафа қилмадими?

- Йўқ, нега хафа бўлар эканман? Бу футболчининг ҳаёти ва унда исталган ҳолат юз бериши мумкин. Қачондир футболчилик фаолиятимни тугатаман ҳамда мураббийлик касбига ўтаман. Айтишни истардимки, “Локо”дан кетишим бу кайфиятимга умуман салбий таъсир қилгани йўқ. “Бунёдкор” ҳам, “Локомотив” ҳам Ўзбекистон жамоаси.

- Сиз “Локомотив” билан “Бунёдкор”нинг ички ҳолатларини ҳам жуда яхши биласиз. Иккала клуб чемпионлик учун асосий даъвогарлар саналадилар. Айни пайтда сиз учун қайси жамоа кучлироқ?
- Бундай вазиятда бу жамоаларни таққослаб бўлмайди деб ўйлайман. “Бунёдкор”нинг ҳам, “Локомотив”нинг ҳам ўзига яраша кучли жиҳатлари бор. Ким кучли эканлигини фақат вақт кўрсатиб беради. Иккаласи ҳам кучли клублар бўлганлиги учун солиштириш жуда қийин. Бунинг устига “Пахтакор” билан “Насаф”ни ҳам унутмаган бўлардим. Умуман айтганда, ушбу жамоаларнинг ўзига яраша устун томонлари мавжуд. Чемпионлик учун жанг ушбу тўртта клуб ўртасида кечади.  

- Кутилмаганда жамоани алмаштирганингиздан сўнг энди янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
-  Нималарни кутардим? Албатта чемпионлик билан Кубокни қўлга киритиш ҳақида ўйлаяпман. Осиё чемпионлар Лигасида ҳам иложи борича узоқроққа боришга умид қиляпман. Бунинг учун яхши ўйнаш ва ишлаш керак.

- Шу ўринда “Локомотив” ишқибозларига айтадиган гапингиз борми?

- Уларга омад тилайман. Агар қандайдир тушунмовчиликлар бўлган бўлса узр сўрайман. Вазиятни ҳамма учун тушунтириб беришнинг иложиси йўқ. “Локомотив”да қўлдан келганича тўп суриб, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика