Latest news

20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  0 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  3 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  4 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  15 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман" News

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман"

“Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикаси Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми чемпиони “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов клубимиз расмий сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.


"Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га қарши халқаро ўртоқлик баҳси ўтказганимиздан хурсандман.

Мазкур ўйин ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди, жамоамиз учун эса Австралиянинг “Централ Кост Маринерс” клубига қарши кечадиган ОФК кубоги ҳудудий финал беллашувларидан олдин тажриба оширишга ёрдам беради, деган умиддаман.

Тан олиш керак, наманганликлар ўйин савияси ҳамда тажриба борасида жамоамиздан анча кучли. Шундай бўлсада, йигитлар номдор рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга интилишди. Бироқ, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ажойиб ташкилотчилик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”га Суперлига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида омад ёр бўлиб, жамоа ғалабалари билан мухлисларга қувонч улашишига тилакдошман", - деди Ислом Аҳмедов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика