Latest news

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди" News

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди"

Шу кунларда таниқли футбол мутахассиси, ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳамюртимиз у ерда ОФК томонидан ташкил этилаётган А тоифали мураббийлик курсларига раҳбарлик қиляпти. Эътиборга молик жиҳати, айнан Бангкок шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси ҳам шанба куни старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Биз Ислом Аҳмедовга ўсмирларимизга доир бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Салом. Ҳозиргина кўчадан хонамга кириб келдим. Кўчада шаррос қуйиб ёмғир ёғяпти. Ҳозир Шарқий Осиё мамлакатларида ёмғир мавсуми. Билмадим, бундай об-ҳаво шароитида ўсмир футболчилар қандай қилиб футбол ўйнашар экан.

- Бангкокда бизнинг ўсмир футболчилар билан учрашдингизми?
- Ҳозирча йўқ. Улар бошқа меҳмонхонада яшашяпти. Мезбонлар иштирокчи терма жамоаларни аввалдан ажратилган махсус меҳмонхоналарга жойлаштирган. Лекин ҳар куни Саша (терма жамоа бош мураббийи Александр Мочинов назарда тутилган, - муаллиф) билан гаплашиб турибмиз.

- Мочинов бизнинг саволларимизга жавоб бермаяпти...
- Унда масъулият ва ҳаяжон кучли. Мураббийни тушуниш керак. Бундан ҳафа бўлмаслик керак. Унга ҳозир осон тутиб бўлмайди. Дарвоқе, мен турган меҳмонхонада Австралия ва Япония ўсмирлар терма жамоалари жойлашишган. Футболчилари 16 яшар ўсмирга ўхшамайди. Айниқса, австралиялик футболчилар жисмонан бақувват ва бўйчан. Бизникиларга осон бўлмаслиги аниқ.

- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Таиланд футбол федерацияси қандай тайёргарлик кўряпти? Шаҳарда юрсангиз, қитъа миқёсидаги мусобақа ўтказилаётган ўхшайдими?
- Тайёргарлик яхши. Осиё чемпионатида ярим финалга етиб келиб, кучли тўртликка кирган терма жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишади. Шу боис, мусобақага бўлган қизиқиш юқори. Шаҳарда Осиё чемпионати ўтказилаётганини билдирувч банерлар осилган. Лекин Таиланд терма жамоасининг машғулотини кузатдим. Мураббийлар эски услубда тайёргарлик кўришяпти. Менимча, уларнинг натижаси ҳам яхши бўлмайди. Биргина устун жиҳати - иқлимга ўрганишган. Юқорида айтганимдек, кунора ёмғир ёғяпти. Ёмғирдан кейин намгарчилик янада юқри бўлиб кетади. Бундай шароитда югуриш у ёқда турсин, нафас олиш қийинлашади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иштирокчиларга, айниқса, Ғарбий Осиёдан келган жамоаларга қийин бўлади.

- Ўсмирларимизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Қийин бўлади. Мочинов жамоани қабул қилиб олганига уч ойгина бўлди. Ўзи бу нотўғри қарор эди. Бу футболчиларни уч йил давомида бир мураббий тайёрлаб келди. Кейин эса бошқа мураббийга топширишди. Табиийки, ўйин услублари ўзгаради. Қисқа фурсат ичида оламшумул ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика