Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимиз ҳаяжонни енгиб олишди" News

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимиз ҳаяжонни енгиб олишди"

Шу кунларда Таиландда ўсмирлар (U-16) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-турдан сўнг 4 очко билан гуруҳда тўплар нисбатига кўра 1-ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда Бангкок шаҳрида бўлиб турган таниқли мутахассис Ислом Аҳмедовдан терма жамоамиз иштирокида ўтган икки учрашув таҳлили юзасидан қисқача интервью олдик.

- Ишончим комил, ўсмирларимиз гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга йўлланма олишади, - дея сўз бошлади И.Аҳмедов.  Ҳар иккала ўйинни ҳам бевосита стадионда кузатдим. Терма жамоамиз ўйинида ўзгариш бор.

- Мутахассис сифатида ҳар иккала ўйинни таҳлил қилиб берсангиз.
- Терма жамоамиз ҳам жамоавий, ҳам индивидуал жиҳатдан ўсишга эришаётганини айтишим мумкин. Футболчиларда ўзига бўлган ишонч ошмоқда. Бир нарсани унутмаслик лозим, бу ёшда бир текис ўйнаб бўлмайди. Ўсмир болаларнинг руҳий кечинмаларига ҳам кўп нарса боғлиқ. Бир нарсага амин бўлдимки, бизнинг футболчиларда ўйин маҳорати гуруҳдаги рақиб жамоа футболчиларига қараганда юқори. Тўғри, ўйинни ташкил қилиш бўйича камчиликлар бор, лекин буни бартараф қилса бўлади. Биринчи ўйин билан иккинчисининг ўртасида шу жиҳатларда фарқни сездим. Энди ҳозир биринчи галда кечаги ғалабани унутиш керак. Эртага эса бор эътиборни ғалаба қозониш учун қаратиш лозим. Александр Мочинов бу муаммоларни қандай бартараф этишни билади.

- Сизнингча, Непал билан ўйинда футболчиларимизнинг ўйини қовушмадими ёки йигитларимиз шунчаки рақибни менсимай ҳаракат қилишдими?
- Непал билан учрашув терма жамоамизнинг бундай нуфуздаги илк ўйини эди. Футболчиларимиз учун ҳам, бош мураббий учун ҳам синогв бўлди. Аслида ким билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Рақиб қандай имконият берса, шундан келиб чиқиб ўйнайсиз. Юқорида йигитларда ўзларига бўлган ишончнинг ортаётгани ҳақида гапирдим. Лекин бу бош мақсадимизга эришиш учун айни пайтда камлик қилади. Ярим финалга чиқиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун яна ҳам ўсиш керак.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика