Latest news

14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  11 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...” News

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...”

Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Ислом Аҳмедов жавоб қайтарди:
- Бугунги учрашувда ғалабани сақлаб қолишимиз учун эътибор етишмади. Футболда қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ўйнаш керак. Футболчиларимиз ўйин охирларида ҳимояга ётиб олишди. Шу билан биргаликда, икки нафар ҳимоячимизни жароҳат олиб мудатидан олдин сафдан чиққани ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман.

- Сўнгги сонияларда “Навбаҳор” дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
- Учрашувни назоратчиси бор. Бундан ташқари ўйин комиссари ҳам баҳсни кузатди. Шу сабабли, ҳакамларнинг ҳаракатига уларни баҳо беришгани маъқул. Ўзимни фикрим ҳақида тўҳталадиган бўлсам, ҳакам ўйин назоратини қўлидан чиқариб юборди. Бир қатор вазиятларда назоратни кўздан қочирди. Бир нечта вазиятларда жароҳатлар кузатилди. Олий лига клублари ўртасидаги учрашувларни яхши савияга эга бўлган ҳакамлар бошқаришса яхши бўларди. Бир сўз билан айтганда ҳакамнинг савияси ўйинга мос тушмади. Учрашув эса чиройли руҳда ўтди. Ҳакам эса вазиятларни тўғри тушуниб, муносиб қарор чиқара олмади.

- Рақиб намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
- “Металлург” жамоасини кучли жамоа эканлиги кўзга ташланди. Яъни меҳмонлар кутганимиздек ўйин кўрсатишди. Лекин, жамоамиз ҳам бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Яъни футболчиларимиз биринчи учрашувга қараганда фаолроқ бўлишди. Йигитлар муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Олдингидек узун паслар кузатилмади. Шу билан биргаликда ҳужумлар ҳам кўпроқ ташкил этилди. Умуман олганда футболчиларимизнинг кўрсатган ўйинларидан қониҳиш ҳосил қилдим. Аммо, натижа борасида афсуски бундай дея олмайман. Охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бериш жуда алам қилар экан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика