Latest news

08:40«Хоразм» беш босқичли мавсум олди режаларни тузиб чиқди. Режада хорижга чиқиш ҳам бор  1 08:07Расман. «Насаф» навбатдаги легионери билан хайрлашди  2 07:37«Нефтчи» яна бир бомба трансферни эълон қилди  24 03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  2 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  6 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  9 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  17 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15

Ислом Аҳмедов: «Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман» News

Ислом Аҳмедов: «Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман»

Таниқли мутахассис, ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедовни суҳбатга тортдик.


- Ислом ака, футболни касб сифатида танлашингизга ким ёки қандай воқеа сабабчи бўлган?


- Ҳеч ким менинг мажбуран футболчи бўлишимни истамаган. Қишлоқда туғилиб, вояга етганман. Табиийки, уй ишлари жуда ҳам кўп бўлган. Шу боис, иштиёқ билан тўп суриш имконияти йўқ эди. Дуч келган жойда ўйнайверардик. Бу инсоний туйғуларга ўхшайди: аксарият ҳолатларда киши нима учун севиб қолганлигини билмайди. Мен ҳам нега миллионлар ўйинига меҳр қўйганимни билмайман. Болаликда футболга нисбатан пайдо бўлган муҳаббат ҳалигача сақланиб қолган.

- Ўйинчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлганми?

- Ўз имкониятимни тўлиқ намоён қилолмаганман. Лекин умумий олганда, футболчилик фалолиятимдан қониққанман.

- Қайси устозларингизни кўп эслайсиз? Энг қадрли мураббийингиз ким ва нима учун?


- Отам 12 ёшга тўлганимда ҳозирги Республика олимпия захиралари коллежига ўқишга берган. У ерда Маннон Алимов ва Владимир Ятченко менга устозлик қилишган, миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўргатишган. Таъбир жоиз бўлса, футболдаги пойдеворимни ўшалар қўйишган. Мазкур спорт мактабини тамомлаганимдан сўнг, Евгений Казаков қўл остида тўп сурганман. Ўша кезлари Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи ҳисобланган ушбу мутахассис кейинчалик ёшлар жамоасини шуғуллантирган. Талабалик йилларимдан то шу кунгача Рустам Акрамовдан сабоқ оляпман. Бу инсондан футболдан ташқари ҳаётда ҳам кўп нарса ўргандим.

- Футбол бўлмаганида, касб сифатида қайси соҳани танлардингиз?


- Ўзимни бошқа спорт турида тасаввур қила олмайман.

- Миллионлар ўйинида эришган энг катта муваффақиятингиз?


- Жуда кўп ютуқларни қўлга киритдим. Аммо ўйлашимча, энг улкан муваффақиятлар ҳали олдинда кутиб турибди.

- Сизни ҳайратга солган гол ва ўйин?

- Бунақаси кўп бўлган. Охирги кўрганларим орасида Баҳрайнда ўтказилган Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Австралия учрашувида футболчиларимиз томонидан урилган барча голлар менга ёқди. Айниқса, учинчиси жуда чиройли тарзда ижро этилди.

- Футболдан ташқари севимли спорт турингиз ва спортчингиз ким?


- Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман.

- Фаолиятингизда ниманидир ўзгартириш имконияти бўлганида...


- Ўйлашимча, ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича давом этмоқда. Йўл қўйилган барча хато ҳамда омадсизликлар мен учун тажриба вазифасини ўтади.

- Ҳаётингизда олган энг фойдали маслаҳатингиз?


- Ота-онам ва устозларим берган ўгитлар. Бу борада Рустам Акрамовни алоҳида эътироф этган бўлардим. Ҳамиша «Сендан ҳаракат - Яратгандан баракат» ақидасига амал қиламан.

- Ўқиган сўнгги китобингиз?


- Англия термасининг собиқ бош мураббийи Свен-Ёран Эрикссон томонидан ёзилган асарни катта қизиқиш билан мутолаа қилдим. Мутахассис ушбу китобда машҳур спорт психологи Вилли Райло билан бирга футболдаги ғалаба сирларини илмий томондан муҳокама қилган.

- Қайси таомни хуш кўриб истеъмол қиласиз?


- Шубҳасиз, яхши тайёрланган паловни.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Барча ёш тоифасидаги термаларимизга.

- Ёшлигингизда кимга ҳавас қилгансиз? Кумирингиз борми?


- Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси Евгений Ловчевнинг ўйинларига ҳавас қилганман.

- Омад калитингиз?


- Тинимсиз ҳаракатда бўлиш ва ҳамиша ўзига ишониш.

- Ёшликдаги орзуларингиз ушалдими?

- Ниятларим аста-секин рўёбга чиқмоқда.

- Танқид сизга қандай таъсир кўрсатади?


- Ҳар доим турлича. Ноҳақликни қабул қилолмайман.

- Сиз ҳақингиздаги китобни ким ёзишини истардингиз?


- Муаллифнинг шахси муҳим эмас, асосийси - у мени ўзимдан ҳам яхши билсин.

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Севимли касбимни давом эттиряпман. Миллий жамоамизга мухлислик қиляпман. Олдинда Жанубий Корея термасига қарши ўтказиладиган муҳим учрашув кутиб турибди. Бўлажак ўйинда ҳамюртларимизга ғалаба ёр бўлсин.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика